“Тануки” асосчиси Ўзбекистонда ўз бизнесини ривожлантирмоқчи - фото

© Фото предоставлены пресс-службой "Тануки"Команда "Тануки" в Узбекистане
Команда Тануки в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2022
Oбуна бўлиш
Таниқли реставратор Александр Орлов ўзбеклар билан ишлашни ёқтиришини айтди.
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Таниқли реставратор, “Тануки” тармоғи асосчиси Александр Орлов 2023 йилда Ўзбекистонда камида 3-4 та муассасани ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.
“Менга ўзбеклар билан ишлаш ёқади. Шунинг учун мен маҳаллий мутахассисларни жалб қилиш ва уларнинг малакасини ошириш учун сармоя киритишга, кучли профессионаллар жамоасини яратиш орқали лойиҳалар ишлаб чиқиш ҳамда уларни ривожлантиришга тайёрман”, - деди Орлов Sputnik мухбири билан суҳбатда.
© Фото предоставлены пресс-службой "Тануки"Команда "Тануки" в Узбекистане
Команда Тануки в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2022
Команда "Тануки" в Узбекистане
2021 йилда Орлов Тошкентда битта ресторан очган эди. Реставраторнинг сўзларига кўра, янги пунктларнинг ишга туширилиши камида 400 та иш ўрни яратиш имконини беради ва ходимларнинг 80 фоиздан ортиғи маҳаллий аҳолидан жалб қилинади.
© Фото предоставлены пресс-службой "Тануки"Команда "Тануки" в Узбекистане
Команда Тануки в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2022
Команда "Тануки" в Узбекистане
“Мамлакат иқтисодиётига киритилаётган жами сармоя миқдори қарийб 18,5 миллиард сўмни ташкил этади. Ўзбекистон бозорида яхши имкониятларни кўряпман, чунки у иқтисодиёти фаол ривожланаётган ва ўсиб бораётган йирик давлатдир. Айтишим керакки, Ўзбекистонда аллақачон овқатланишнинг тарихий анъаналари мавжуд — бу буюк қадимий маданиятнинг бир қисмидир. Ўзлари овқат пиширишни афзал кўрадиган мамлакатлардан фарқли ўлароқ, бу ерда бозор меҳмондўстлик саноатининг янги ўйинчиларига кўпроқ очиқ. Бу ресторан бизнесига МДҲнинг бошқа мамлакатларига қараганда янада катта салоҳиятга эга бўлиш имконини беради”, - дейди Орлов.
Янгиликлар лентаси
0