Қозоғистон шимолида ўрмон ёнғинлари авжига чиқмоқда - видео

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишТушение лесных пожаров в Якутии
Тушение лесных пожаров в Якутии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2022
Oбуна бўлиш
Қозоғистон шимолида (Қўстанай вилояти) ўрмон ёнғинлари авжига чиқмоқда
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Қостанай вилоятининг Аулиекол туманидаги ўрмон ёнғинлари майдони 3 минг гектаргача кўпайди, деб хабар қилди Қозоғистон ФВВ матбуот хизмати.
Аманкарагай ва Новонежинка аҳоли пунктларини ҳимоя қилишга қаратилган куч ва воситаларни қайта гуруҳлаш амалга оширилди. Озерное (250 нафар киши) ва Аманкарагай қишлоғининг шимолий қисмидан (1000 киши) аҳоли эвакуация қилинди. Озерное қишлоғида 3 та уй ёнмоқда
Калинино (228 киши), Лесное (363 киши) қишлоқ аҳолисини эвакуация қилиш бошланди.
“Соат 17.20 да Аманкарағай қишлоғидаги нефт базасига ёнғин етиб келиши хавфи юзага келди, воқеа жойида 3 та ўт ўчириш машинаси ишламоқда”, — дейилади ФВВ матбуот хизмати хабарида.
Ёнғинни ўчиришга 3та самолёт ҳам жалб қилинди.
Ёнғинни ўчиришга 235 нафар шахсий таркиб, 32 та техника, 3 та самолёт, 3 та ўт ўчириш поезди жалб этилди.
Фавқулодда вазиятлар вазири Юрий Иьлин ҳаводан ҳудудни кўздан кечирди.
Янгиликлар лентаси
0