Ўзбекистон Россия билан қўшма инвестиция лойиҳаларини кенгайтириш ниятида

© Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизматиRossiya bilan ko'p qirrali hamkorlik istiqbollari muhokama qilindi
Rossiya bilan ko'p qirrali hamkorlik istiqbollari muhokama qilindi - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Россия ҳукумати вакиллари кўп қиррали ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати 2022 йилда Россия билан саноат кооперациясини кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўзаро етказиб беришни кўпайтириш ниятида. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
© Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизматиRossiya bilan ko'p qirrali hamkorlik istiqbollari muhokama qilindi
Rossiya bilan ko'p qirrali hamkorlik istiqbollari muhokama qilindi - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2022
Rossiya bilan ko'p qirrali hamkorlik istiqbollari muhokama qilindi
Қайд этилишича, 1-2 сентябрь кунлари Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Россия ҳукумати аъзолари билан икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик, шунингдек, транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ҳамда уларни ривожлантириш истиқболлари муҳокамасига бағишланган учрашувлар ва музокаралар ўтказган.
© Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизматиRossiya bilan ko'p qirrali hamkorlik istiqbollari muhokama qilindi
Rossiya bilan ko'p qirrali hamkorlik istiqbollari muhokama qilindi - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2022
Rossiya bilan ko'p qirrali hamkorlik istiqbollari muhokama qilindi
Хусусан, 1 сентябрь куни Россия ҳукумати раисининг ўринбосари Денис Мантуров билан бўлиб ўтган музокаралар чоғида ўзбек ишлаб чиқарувчиларининг тўқимачилик саноати маҳсулотлари, маиший техника ва қурилиш материалларини Россия бозорига етказиб бериш ҳажмини ошириш имкониятлари биргаликда таҳлил қилинган. Бундан ташқари, икки мамлакат корхоналари ўртасида саноат кооперациясини кенгайтиришга қаратилган қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёни батафсил кўриб чиқилган.
© Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизматиRossiya bilan ko'p qirrali hamkorlik istiqbollari muhokama qilindi
Rossiya bilan ko'p qirrali hamkorlik istiqbollari muhokama qilindi - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2022
Rossiya bilan ko'p qirrali hamkorlik istiqbollari muhokama qilindi
Россия ҳукумати раисининг ўринбосари Алексей Оверчук билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган. Инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, саноатда кооперация алоқаларни мустаҳкамлаш ва Марказий Осиёда халқаро транспорт-логистика коммуникацияларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган.
Россиянинг иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников билан учрашувда юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларни ўзаро етказиб беришни кўпайтириш, ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш ва ўзбек-рус ҳамкорлигининг кун тартибидаги бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинган. Томонлар, шунингдек, жорий йилда бўлиб ўтадиган икки томонлама тадбирларни ўтказишни муҳокама қилган.
© Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизматиRossiya bilan ko'p qirrali hamkorlik istiqbollari muhokama qilindi
Rossiya bilan ko'p qirrali hamkorlik istiqbollari muhokama qilindi - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2022
Rossiya bilan ko'p qirrali hamkorlik istiqbollari muhokama qilindi
2 сентябрь куни Россия ҳукумати раисининг ўринбосари Виктория Абрамченко билан бўлиб ўтган учрашув озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўзаро етказиб беришни кўпайтириш масалаларига бағишланган. Қайд этилишича, жорий йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистондан Россияга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 52 фоизга ўсиб, 222,5 миллион долларни ташкил этган. Ушбу йўналишда ўзаро алоқаларни ривожлантириш бўйича келишувларга эришилган.
© Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизматиRossiya bilan ko'p qirrali hamkorlik istiqbollari muhokama qilindi
Rossiya bilan ko'p qirrali hamkorlik istiqbollari muhokama qilindi - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2022
Rossiya bilan ko'p qirrali hamkorlik istiqbollari muhokama qilindi
Шунингдек, 1-2 сентябрь кунлари Энергетика вазирлиги, Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Россия темир йўллари" ОАЖ раҳбарияти, шунингдек Россиянинг йирик компаниялари вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтган. Музокараларда қишлоқ хўжалиги, Ўрта Осиёда транспорт-логистика коммуникацияларини ривожлантириш, шунингдек, бошқа ўзаро манфаатли масалалар бўйича ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга келишилган.
Янгиликлар лентаси
0