https://sputniknews.uz/20220903/maktablardagi-ichimlik-suviga-qanday-sanitariya-talablari-qoyilgan-27746030.html
Мактаблардаги ичимлик сувига қандай санитария талаблари қўйилган?
Мактаблардаги ичимлик сувига қандай санитария талаблари қўйилган?
Sputnik Ўзбекистон
Мактаблардаги ичимлик сувига қандай санитария талаблари қўйилган?
2022-09-03T14:41+0500
2022-09-03T14:41+0500
2022-09-03T14:41+0500
жамият
мактаб
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
сув
ўқувчилар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/06/19556971_0:255:2737:1794_1920x0_80_0_0_bd927d5a911acc2cf666ac6e9889bd1b.jpg
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Таълим муассасаларидаги ичимлик режими стационар сув ичиш фавворачалари, идишлардаги кайнатилган сув ва қадоқланган сув ҳолатида ташкил этилиши керак. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.Қайд этилишича, “Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида ўқувчилар овқатланишини ташкил этишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари”да ичимлик режимини таъминловчи ташкилотларга талаблар белгиланган.Унга кўра, таълим муассасаларида ўқувчилар махсус гигиеник талабларга мос тоза ичимлик сув билан таъминланиши керак.Шунингдек, ўқувчилар таълим муассасасида қоладиган вақт мобайнида сувдан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши лозим. Станционар ичимлик фавворачалари 10 смдан кам бўлмаган вертикал сув оқими атрофида чегаралаб турувчи доиранинг бўлиши ҳам кўзда тутилиши керак.Агар ташкилот идишдаги сув орқали ичимлик режимини ташкил этса, у етарли миқдордаги тоза идишлар, шунингдек, тоза ва ишлатилган чинни ёки фаянс идишлар учун алоҳида патнислар билан таъминланган бўлиши шарт. Бир марталик идишларни тўплаш учун махсус контейнерлар бўлиши даркор.Таълим муассасасига келтириладиган қадоқланган сувнинг сифати ва хавфсизлигини кафолатловчи ҳужжати бўлиши шарт.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/06/19556971_2:0:2733:2048_1920x0_80_0_0_457b3c84b24b1e1e7e11d0b9a6792d95.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мактаблардаги ичимлик сувига қандай санитария талаблари қўйилган?
мактаблардаги ичимлик сувига қандай санитария талаблари қўйилган?
Мактаблардаги ичимлик сувига қандай санитария талаблари қўйилган?
Таълим муассасаларида ўқувчилар махсус гигиеник талабларга мос тоза ичимлик сув билан таъминланиши керак.
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Таълим муассасаларидаги ичимлик режими стационар сув ичиш фавворачалари, идишлардаги кайнатилган сув ва қадоқланган сув ҳолатида ташкил этилиши керак. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати
маълум қилди. Қайд этилишича, “Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида ўқувчилар овқатланишини ташкил этишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари”да ичимлик режимини таъминловчи ташкилотларга талаблар белгиланган.
Унга кўра, таълим муассасаларида ўқувчилар махсус гигиеник талабларга мос тоза ичимлик сув билан таъминланиши керак.
“Таълим муассасасидаги ичимлик режими қуйидаги шаклларда ташкил этилиши лозим: стационар сув ичиш фавворачалари, идишлардаги кайнатилган сув ва қадоқланган сув ҳолатида”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, ўқувчилар таълим муассасасида қоладиган вақт мобайнида сувдан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши лозим. Станционар ичимлик фавворачалари 10 смдан кам бўлмаган вертикал сув оқими атрофида чегаралаб турувчи доиранинг бўлиши ҳам кўзда тутилиши керак.
Агар ташкилот идишдаги сув орқали ичимлик режимини ташкил этса, у етарли миқдордаги тоза идишлар, шунингдек, тоза ва ишлатилган чинни ёки фаянс идишлар учун алоҳида патнислар билан таъминланган бўлиши шарт. Бир марталик идишларни тўплаш учун махсус контейнерлар бўлиши даркор.
Таълим муассасасига келтириладиган қадоқланган сувнинг сифати ва хавфсизлигини кафолатловчи ҳужжати бўлиши шарт.