https://sputniknews.uz/20220903/gazprom-shimoliy-oqim-faoliyatini-butunlay-toxtatdi-27739609.html
“Газпром” “Шимолий оқим” фаолиятини бутунлай тўхтатди
“Газпром” “Шимолий оқим” фаолиятини бутунлай тўхтатди
Sputnik Ўзбекистон
“Газпром” “Шимолий оқим” фаолиятини бутунлай тўхтатди
2022-09-03T10:58+0500
2022-09-03T10:58+0500
2022-09-03T10:58+0500
россия
газ
газ қувури
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/19/26513630_0:257:2500:1664_1920x0_80_0_0_f6e68e8c32ee8ffc4d5c9fc701875a96.jpg
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Россиянинг “Газпром” компанияси “Ростехнадзор”дан “Шимолий оқим”нинг ягона ишлайдиган турбинасига техник хизмат кўрсатишда носозликлар аниқлангани ҳақида огоҳлантириш олди. Шу сабабли носозлик бартараф этилмагунча газ қувури фаолияти бутунлай тўхтатилади, дея хабар берди компания матбуот хизмати.Қайд этилишича, “Портовая” компрессор станциясидаги Trent 60 газ компрессор блокида режали техник хизмат кўрсатиш чоғида ёғ сизиб чиқиши аниқланган.Ростехнадзор корпорацияни бундай носозликлар газ турбинали двигателнинг хавфсиз ишлашига халақит бериши ҳақида огоҳлантирган.Аввалроқ, Россия давлат концерни “Газпром” Портовая компрессор станциясидаги ягона ишлаётган Trent 60 газ насос агрегати техник хизмат кўрсатиш ва режали профилактика ишлари учун 31 августдан 2 сентябрга қадар тўхтатилиши ҳақида огоҳлантирган эди.Маълумот учун, июнь ойида “Газпром” “Шимолий оқим” қувури орқали газ етказиб беришни кескин камайтирди. Россия томони етказиб бериш ҳажми камайиши фақат санкцияларга боғлиқ эканини таъкидлаган. Чунки санкциялар сабаб “Siemens”нинг хизмат кўрсатиш ва газ ўтказувчи агрегатларни таъмирлаш ишлари билан муаммолар юзага келган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/19/26513630_161:0:2380:1664_1920x0_80_0_0_a283fa9496bf84eb0908c55483637486.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
“газпром” “шимолий оқим” фаолиятини бутунлай тўхтатди
“газпром” “шимолий оқим” фаолиятини бутунлай тўхтатди
“Газпром” “Шимолий оқим” фаолиятини бутунлай тўхтатди
“Шимолий оқим”нинг ягона ишлайдиган турбинасига техник хизмат кўрсатишда носозликлар аниқланди.
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Россиянинг “Газпром” компанияси “Ростехнадзор”дан “Шимолий оқим”нинг ягона ишлайдиган турбинасига техник хизмат кўрсатишда носозликлар аниқлангани ҳақида огоҳлантириш олди. Шу сабабли носозлик бартараф этилмагунча газ қувури фаолияти бутунлай тўхтатилади, дея
хабар берди компания матбуот хизмати.
Қайд этилишича, “Портовая” компрессор станциясидаги Trent 60 газ компрессор блокида режали техник хизмат кўрсатиш чоғида ёғ сизиб чиқиши аниқланган.
Ростехнадзор корпорацияни бундай носозликлар газ турбинали двигателнинг хавфсиз ишлашига халақит бериши ҳақида огоҳлантирган.
“Ускунанинг ишлашига оид камчиликлар бартараф этилмагунича, “Шимолий оқим” газ қувурида газ ташиш бутунлай тўхтатилди”, - дейилади “Газпром” баёнотида.
Аввалроқ, Россия давлат концерни “Газпром” Портовая компрессор станциясидаги ягона ишлаётган Trent 60 газ насос агрегати техник хизмат кўрсатиш ва режали профилактика ишлари учун 31 августдан 2 сентябрга қадар тўхтатилиши ҳақида огоҳлантирган эди.
Маълумот учун, июнь ойида “Газпром” “Шимолий оқим” қувури орқали газ етказиб беришни кескин камайтирди. Россия томони етказиб бериш ҳажми камайиши фақат санкцияларга боғлиқ эканини таъкидлаган. Чунки санкциялар сабаб “Siemens”нинг хизмат кўрсатиш ва газ ўтказувчи агрегатларни таъмирлаш ишлари билан муаммолар юзага келган.