https://sputniknews.uz/20220903/ayrim-xotin-qizlarning-kontrakt-puli-toliq-tolab-beriladi-27749209.html
Айрим хотин-қизларнинг контракт пули тўлиқ тўлаб берилади
Айрим хотин-қизларнинг контракт пули тўлиқ тўлаб берилади
Sputnik Ўзбекистон
Айрим хотин-қизларнинг контракт пули тўлиқ тўлаб берилади
2022-09-03T16:17+0500
2022-09-03T16:17+0500
2022-09-03T16:17+0500
жамият
талабалар
хотин-қизлар
контракт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/696/33/6963315_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_b04b4f6e28b8e91d8ce146d8d3f705bd.jpg
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Ўзбекистонда етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг контракт пули тўлаб берилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорида келтирилган.Қайд этилишича, ҳар йили базавий тўлов-контракт асосида давлат олий таълим муассасасининг бакалавриат таълим йўналишларига қабул қилинган ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг контракт тўлови Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тўлаб берилади.Бунда ҳар бир ҳудуддан ўқишга кирган 40 нафардан, иккинчи ва ундан юқори босқичларда таҳсил олаётган 110 нафар, жами 150 нафар хотин-қизлар учун тўрт йиллик контракт қоплаб берилади.Бунинг учун ариза олий таълим муассасаси қабул комиссиясига берилиши керак.Аввалроқ, 2022/2023 ўқув йилида давлат ОТМларининг барча босқич (бакалавриат ва магистратура) талабалари учун тўлов-контракт миқдорлари оширилмаслиги ҳақида хабар берган эдик.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/696/33/6963315_150:0:1050:675_1920x0_80_0_0_079bc75724a2ac3bd64baca8ee8d82ac.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
айрим хотин-қизларнинг контракт пули тўлиқ тўлаб берилади
айрим хотин-қизларнинг контракт пули тўлиқ тўлаб берилади
Айрим хотин-қизларнинг контракт пули тўлиқ тўлаб берилади
Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим муассасаларида ўқиши моддий жиҳатдан қўллаб-қувватланади.
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Ўзбекистонда етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг контракт пули тўлаб берилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорида
келтирилган. Қайд этилишича, ҳар йили базавий тўлов-контракт асосида давлат олий таълим муассасасининг бакалавриат таълим йўналишларига қабул қилинган ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг контракт тўлови Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тўлаб берилади.
Бунда ҳар бир ҳудуддан ўқишга кирган 40 нафардан, иккинчи ва ундан юқори босқичларда таҳсил олаётган 110 нафар, жами 150 нафар хотин-қизлар учун тўрт йиллик контракт қоплаб берилади.
Бунинг учун ариза олий таълим муассасаси қабул комиссиясига берилиши керак.
Аввалроқ, 2022/2023 ўқув йилида давлат ОТМларининг барча босқич (бакалавриат ва магистратура) талабалари учун тўлов-контракт миқдорлари оширилмаслиги ҳақида хабар берган эдик.