https://sputniknews.uz/20220903/amir-temur-maqbarasida-restavratsiya-ishlari-boshlandi-27750422.html
Амир Темур мақбарасида реставрация ишлари бошланди
Амир Темур мақбарасида реставрация ишлари бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Амир Темур мақбарасида реставрация ишлари бошланди
2022-09-03T17:22+0500
2022-09-03T17:22+0500
2022-09-03T17:22+0500
жамият
амир темур
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
самарқанд
маданий мерос агентлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/03/27750079_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_41745f5343d4c9c570f061c5d2452c22.jpg
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Самарқандда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар раҳбарларининг навбатдаги саммити ўтказилиши юзасидан Амир Темур мақбарасида таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда Мадания мерос агентлиги матбуот хизмати хабар берди.Қайд этилишича, тегишли ташкилотлар томонидан ушбу ёдгорликда реставрация ишларини бажариш мақсадида илмий асосланган хулосалар ёрдамида лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилган ҳамда агентлик ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгашида маъқулланган.Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан “Амир Темур” мажмуасида гумбаз ва девор олд қисми, галереянинг пол қисмлари ҳамда пештоқ мукарнасларини қайта таъмирлаш учун 3 млрд сўм маблағ ажратилган.Эслатиб ўтамиз, Амир Темур мақбарасини реставрация қилиш ишлари бундан ярим асрдан зиёд вақт олдин яъни 1941 йилда амалга оширилган бўлиб, 1996 йилда эса қисман таъмирлаш ишлари олиб борилган.Олти асрлик тарихга эга Буюк саркарда сағанасида олиб борилаётган реставрация жараёнлари Маданий мерос агентлиги назорати остида ва малакали уста-реставратор, хаттот, олим, инженерлар ва бошқа соҳа мутахассисларини жалб этилган.2021 йилда Эрон ва Туркия давлатларидан келган малакали мутахассислар Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларидаги моддий маданий мерос объектларини ўрганишган. Экспертлар томонидан тарихий обидаларнинг ҳолати, уларда асрашга доир ишларни амалга ошириш юзасидан хулосалар берилган. Ҳозирда амалга оширилаётган ишлар ҳам айнан хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, жаҳоннинг етук мутахассисларининг илмий асосланган хулосалари асосида маҳаллий уста-реставраторлар томонидан амалга оширилмоқда.“Хорижий тажрибани ўрганган ҳолда хорижий экспертларнинг хулосаларини инобатга олган ҳолда маҳаллий уста реставраторлар томонидан таъмирлаш тиклаш ишлари амалга оширилмоқда”, - дейилади хабарда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/03/27750079_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_44efc99a1f8179f4362c7fdf54cfc908.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
амир темур мақбарасида реставрация ишлари бошланди
амир темур мақбарасида реставрация ишлари бошланди
Амир Темур мақбарасида реставрация ишлари бошланди
“Амир Темур” мажмуасида гумбаз ва девор олд қисми, галереянинг пол қисмлари ҳамда пештоқ мукарнасларини қайта таъмирлаш учун 3 млрд сўм маблағ ажратилган.
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Самарқандда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар раҳбарларининг навбатдаги саммити ўтказилиши юзасидан Амир Темур мақбарасида таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда Мадания мерос агентлиги матбуот хизмати
хабар берди. Қайд этилишича, тегишли ташкилотлар томонидан ушбу ёдгорликда реставрация ишларини бажариш мақсадида илмий асосланган хулосалар ёрдамида лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилган ҳамда агентлик ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгашида маъқулланган.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан “Амир Темур” мажмуасида гумбаз ва девор олд қисми, галереянинг пол қисмлари ҳамда пештоқ мукарнасларини қайта таъмирлаш учун 3 млрд сўм маблағ ажратилган.
Эслатиб ўтамиз, Амир Темур мақбарасини реставрация қилиш ишлари бундан ярим асрдан зиёд вақт олдин яъни 1941 йилда амалга оширилган бўлиб, 1996 йилда эса қисман таъмирлаш ишлари олиб борилган.
Олти асрлик тарихга эга Буюк саркарда сағанасида олиб борилаётган реставрация жараёнлари Маданий мерос агентлиги назорати остида ва малакали уста-реставратор, хаттот, олим, инженерлар ва бошқа соҳа мутахассисларини жалб этилган.
2021 йилда Эрон ва Туркия давлатларидан келган малакали мутахассислар Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларидаги моддий маданий мерос объектларини ўрганишган. Экспертлар томонидан тарихий обидаларнинг ҳолати, уларда асрашга доир ишларни амалга ошириш юзасидан хулосалар берилган. Ҳозирда амалга оширилаётган ишлар ҳам айнан хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, жаҳоннинг етук мутахассисларининг илмий асосланган хулосалари асосида маҳаллий уста-реставраторлар томонидан амалга оширилмоқда.
“Хорижий тажрибани ўрганган ҳолда хорижий экспертларнинг хулосаларини инобатга олган ҳолда маҳаллий уста реставраторлар томонидан таъмирлаш тиклаш ишлари амалга оширилмоқда”, - дейилади хабарда.