https://sputniknews.uz/20220901/vladimir-putin-ozbekistonni-mustaqillik-bayrami-bilan-qutladi-27677355.html
Владимир Путин Ўзбекистонни Мустақиллик байрами билан қутлади
Владимир Путин Ўзбекистонни Мустақиллик байрами билан қутлади
Sputnik Ўзбекистон
Дунё етакчилари ва хорижий ҳамкорлар Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги билан самимий қутламоқда. 01.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-01T10:45+0500
2022-09-01T10:45+0500
2022-09-01T10:45+0500
сиёсат
владимир путин
ўзбекистон
мустақилликнинг 31 йиллиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/0c/26118291_0:0:3155:1776_1920x0_80_0_0_dc53b3093a873d949512888c331c4868.jpg
ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан қутлади. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.Шунингдек, Мирзиёев номига хорижий мамлакатлар етакчилари, нуфузли сиёсатчилар, таниқли жамоат ва дин арбоблари, етакчи халқаро ташкилотлар ва минтақавий тузилмалар раҳбарларидан қутлов ва телеграммалар келмоқда.Россия президентидан ташқари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антониу Гутерриш, Хитой раиси Си Цзиньпин Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, Саудия Арабистони Валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, мудофаа вазири Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, Эрон президенти Иброҳим Раиси, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Чжан Мин ва бошқалар ўзларининг самимий қутловларини йўллашган.Мактубларда мамлакат мустақиллик йилларида эришилган юксак ютуқлар ҳамда кейинги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли сиёсий янгиланишлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг кенг эътирофга сазовор бўлган улкан натижалари алоҳида қайд этилган. Янги Ўзбекистонни барпо этиш мақсадида олиб борилаётган стратегик сиёсат тўлиқ қўллаб-қувватланган.Хорижий етакчилар ва ҳамкорлар амалга оширилаётган конструктив ва проактив ташқи сиёсат ўз самараларини бераётганини таъкидлаб, Мирзиёевнинг глобал ва минтақавий хавфсизлик, барқарор ва изчил тараққиётни таъминлаш, ўзаро манфаатли халқаро ҳамкорлик ва амалий шерикликни кенгайтиришга қаратилган таклиф ва ташаббусларини юқори баҳолаган.Шунингдек, табрикномаларда Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/0c/26118291_153:0:2884:2048_1920x0_80_0_0_9d53b7e23c23b097a74a0b207d7ae1b8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, владимир путин, ўзбекистон, мустақилликнинг 31 йиллиги
сиёсат, владимир путин, ўзбекистон, мустақилликнинг 31 йиллиги
Владимир Путин Ўзбекистонни Мустақиллик байрами билан қутлади
Дунё етакчилари ва хорижий ҳамкорлар Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги билан самимий қутламоқда.
ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан қутлади. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати
хабар қилди.
Шунингдек, Мирзиёев номига хорижий мамлакатлар етакчилари, нуфузли сиёсатчилар, таниқли жамоат ва дин арбоблари, етакчи халқаро ташкилотлар ва минтақавий тузилмалар раҳбарларидан қутлов ва телеграммалар келмоқда.
Россия президентидан ташқари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антониу Гутерриш, Хитой раиси Си Цзиньпин Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, Саудия Арабистони Валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, мудофаа вазири Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, Эрон президенти Иброҳим Раиси, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Чжан Мин ва бошқалар ўзларининг самимий қутловларини йўллашган.
Мактубларда мамлакат мустақиллик йилларида эришилган юксак ютуқлар ҳамда кейинги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли сиёсий янгиланишлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг кенг эътирофга сазовор бўлган улкан натижалари алоҳида қайд этилган. Янги Ўзбекистонни барпо этиш мақсадида олиб борилаётган стратегик сиёсат тўлиқ қўллаб-қувватланган.
Хорижий етакчилар ва ҳамкорлар амалга оширилаётган конструктив ва проактив ташқи сиёсат ўз самараларини бераётганини таъкидлаб, Мирзиёевнинг глобал ва минтақавий хавфсизлик, барқарор ва изчил тараққиётни таъминлаш, ўзаро манфаатли халқаро ҳамкорлик ва амалий шерикликни кенгайтиришга қаратилган таклиф ва ташаббусларини юқори баҳолаган.
Шунингдек, табрикномаларда Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилган.