Тоқаев муддатидан олдин Қозоғистон президенти сайлови ўтказилишини эълон қилди

© Foto : Пресс-служба Президента Республики КазахстанКасым-Жомарт Токаев. Послание народу Казахстана-2022
Касым-Жомарт Токаев. Послание народу Казахстана-2022  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2022
Oбуна бўлиш
Қозоғистонда президент фақат бир марта 7 йил муддатга сайланиши мумкин бўлади. Тоқаев тегишли таклиф билан чиқди.
ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев кузда муддатидан олдин президент сайлови ўтказилишини эълон қилди.
“Мен бу кузда навбатдан ташқари президент сайловини ўтказишни таклиф қиламан. Адолатли Қозоғистонни яратиш йўлидаги кенг қамровли ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш учун халқнинг янги ишонч ваколати зарур”, - деди у Қозоғистон халқига йўллаган мурожаатномасида.
Тоқаев у учун давлатнинг манфаатлари биринчи ўринда туришини таъкидлади. Шунинг учун Тоқаев ваколат муддатини қисқартиришга ва муддатидан олдин президент сайловини ўтказишга тайёр.
“Шунингдек, президентнинг ваколат муддати сони ва давомийлигини қайта кўриб чиқиш зарур. Мен президентнинг ваколат муддатини 7 йиллик бир муддат билан чеклашни тавсия қиламан. Қайта сайланиш тақиқланади”, - деди Қозоғистон етакчиси.
Эслатиб ўтамиз, Нурсултон Назарбоев истеъфога чиқишини эълон қилгандан сўнг Қозоғистонда 2019 йил июнида муддатидан олдин президент сайловлари бўлиб ўтган эди. Унда сайловчиларнинг 70,96 фоиз овозини тўплаган Қасим-Жомарт Тоқаев ғолиб бўлган эди. Унинг ваколатлари 2024 йилда тугайди. Қозоғистонда президент яширин овоз бериш йўли билан беш йил муддатга сайланади. Мамлакат Конституциясида бир киши кетма-кет икки мартадан зиёд қайта сайланмаслиги белгиланган.
Янгиликлар лентаси
0