Россия ҳарбий билим юртлари дастурида Украина, Қорабоғ ва Сурия тажрибаси ҳисобга олинади

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишБеспилотный летательный аппарат (БПЛА) "Орион-Э"
Беспилотный летательный аппарат (БПЛА) Орион-Э - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2022
Oбуна бўлиш
Россия ҳарбий ОТМларида амалий ўқ отиш машғулотлари, артиллерия ўтини бошқариш, дронлар эксплуатациясига эътибор кучайтирилади.
ТОШКЕНТ, 1 сен - Sputnik. Россия олий ҳарбий билим юртларининг ўқув дастурларид Украина, Қорабоғ ва Суриядаги жанглар тажрибаси ҳисобга олинди. Бу ҳақида янги ўқув йили бошланиш арафасида мудофаа вазири Сергей Шойгу учун армия генераллари томонидан тайёрланган ҳисоботда айтиб ўтилган.
“Талабалар ва курсантлар учун ўқув дастурлари махсус ҳарбий амалиёт, Тоғли Қорабоғда тинчликпарварлик миссиялари ва Сурия Араб Республикасида қуролли кучлардан фойдаланиш тажрибасини ҳисобга олган ҳолда янгиланди”, - деди генерал-майор Валерий Герасимов.
Герасимов айтишига кўра, янги ўқув йилида жанговар вазиятда ҳарбий қисмлар ва қўшинларнинг турлараро гуруҳларини бошқариш бўйича амалий кўникмаларни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Шунингдек, робот мажмуалар ва учувчисиз аппаратлардан фойдаланиш тажрибаси ҳам оширилади.
“Робот комплекслари ва тизимлари, учувчисиз учиш аппаратларининг эксплуатацияси ва жанговар фойдаланиш масалаларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратиш режалаштирилмоқда”, — дея қўшимча қилди Валерий Герасимов.
Қуруқлик қўшинлари учун эса амалий ўқ отиш машғулотлари сонини ошириш режалаштирилган деди қуруқлик қўшинлар бошлиғи генерал Олег Салюков.
Ундан ташқари, бўлинмалар командирлари учун артиллерия қўшинлари ўтини бошқариш, зирҳли қурол ва техникалардан фойдаланиш бўйича амалий машғулотлар ҳамда жанговар транспорт воситалари экипажлари томонидан носозликларни бартараф этиш бўйича қўшимча машғулотлар сони кўпайтирилади, - деди Салюков.
Маълумот учун, Сурия ва Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар вақтида Россия Федерацияси бир неча янги қурол турларидан фойдаланиб, уларни теал жанг вазиятида синовдан ўтказди. Хусусан, Су-57 ыирувчи самолётлари, "Кинжал" гипертовуш тезлигида учадиган ракеталар, "Орион" ва бошыа дронлар ҳамда дронларга қарши "милтиқ"лар ва бошқа ҳарбий техника.
Янгиликлар лентаси
0