Қозоғистон дон ва ун экспортига қўйилган чекловларни бекор қилди

© Sputnik / Илья Наймушин / Медиабанкка ўтишСбор урожая зерна
Сбор урожая зерна - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2022
Oбуна бўлиш
Қозоғистонда жорий йилда 13 миллион тоннадан ортиқ буғдой йиғиб олиш режалаштирилган, бу ўтган йилги ҳосилдан 12 фоизга кўпдир
ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Қозоғистонда Идоралараро комиссия йиғилишида дон ва ун экспортига қўйилган чекловларни бекор қилиш ҳамда қорамол ва майда қорамолларни экспорт қилиш учун квота белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазирининг расмий ахборот сайтида хабар қилинди.

Мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, Қозоғистонда дондан яхши ҳосил кутилмоқда.

Жорий йилда 13 миллион тоннадан ортиқ буғдой йиғиб олиш режалаштирилган, бу ўтган йилги ҳосилдан 12 фоизга кўпдир. Ички истеъмол учун тахминан 6,5 миллион тонна талаб қилинади.

Таъкидланишича, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига дон экспортини мониторинг қилиш, дон ва ун экспортини янада тартибга солиш масаласини ишлаб чиқиш топширилган.
Қозоғистондан 100 минг тонна буғдой импорт қилинади

Аввалроқ Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-июль ойларида энг кўп буғдой импорт қилгани ҳақида хабар берилганди. Дастлабки етти ойда мамлакатга жами 422,4 млн долларга тенг бўлган буғдой импорт қилинган. Буғдой асосан Қозоғистон ва Россиядан кириб келган.
Янгиликлар лентаси
0