https://sputniknews.uz/20220901/magate-vakillari-zaesda-nimalarni-kozdan-kechirishdi---video-27699222.html
МАГАТЭ вакиллари ЗАЭСда нималарни кўздан кечиришди - видео
МАГАТЭ вакиллари ЗАЭСда нималарни кўздан кечиришди - видео
Sputnik Ўзбекистон
Рафаэль Гросси икки соат давомида у ўзи учун муҳим бўлган кўплаб нарсаларни кўрганини ва маҳаллий мутахассислар ишончли далиллар келтирганини таъкидлади. 01.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-01T20:06+0500
2022-09-01T20:06+0500
2022-09-01T20:51+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
украина
аэс
запорожье вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/01/27699428_0:0:2939:1654_1920x0_80_0_0_b3d12c653d9f3ff690acde18974243c5.jpg
ТОШКЕНТ, 1 сен - Sputnik. МАГАТЭ вакиллари Запорожье АЭСида икки соат давомида ўзлари учун муҳим бўлган жойларни кўздан кечиришди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. Булар биринчи навбатда, ядровий чиқиндилар сақланаётган барча контейнерлар ҳамда радиоактив фонни ўлчайдиган барча аспобларнинг созлиги бўлди. Миссия аъзолари уларнинг соз эканига амин бўлишди. Росатом ва ЗАЭС вакиллари МАГАТЭ делегациясига Украина томонидан берилган зарбалар оқибатларини ҳам курсатишди. Жумладан Украина томонидан учиб келган снаряд ҳам намойиш этилди. "Росатом" раҳбари ёрдамчиси Корча МАГАТЭ директорига АЭСни ўққа тутиш тўхтамагунча, Россия, Украина ва Европа жиддий хавф ёқасида бўлишини тушинтирди.Кун якунида МАГАТЭ вакиллари маҳаллий аҳоли билан учрашишди. Улар Гроссига шаҳар Украина томонидан ўққа тутилаётгани сабабли улар кўчага чиқа олмаётганини ва бугун 1 сентябрда уларнинг болалари мактабга бора олмагани айтиб, Украина томонидан ўққа тутишни тўхтатишда ёрдам сўрашди. Улар бутун Запорожье вилоятидан тўпланган 20 мингдан ортиқ кишининг хатларини МАГАТЭ раҳбарига топширишди.Маълумот учун, МАГАТэ миссияси ташрифи олдидан Запорожье АЭС ҳамда Энергодар шаҳри Украин кучлари томонидан артиллерия ва ракета зарбалари берилган эди. Зарбалар МАГАТЭ делегацияси чегерани кесиб ўтган замон тўхтади. Делегациянинг АЭС ҳудудига ташрифи катта шов-шувга сабаб бўлди. Ташрифни 70га яқин журналистлар ёритмоқда. Жумладан Европа давлатларидан келганлар ҳам бор. Эслатиб ўтамиз, МАГАТЭ делегацияси 3 сентябргача Запороже АЭСда қолишни режалаштирмоқда, бугун улар станциянинг иш зали билан танишади, сўнгра реакторларга ташриф буюришади, деди минтақа раҳбари. Шунингдек МАГАТЭ ЗАЭСда доимий кузатув миссияси ташкил қилишни ҳам режалаштирган.
украина
запорожье вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/01/27699428_218:0:2939:2041_1920x0_80_0_0_c2e2dc044754dc57b9816d859434c239.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина, аэс, запорожье вилояти
украина, аэс, запорожье вилояти
МАГАТЭ вакиллари ЗАЭСда нималарни кўздан кечиришди - видео
20:06 01.09.2022 (янгиланди: 20:51 01.09.2022) Рафаэль Гросси икки соат давомида у ўзи учун муҳим бўлган кўплаб нарсаларни кўрганини ва маҳаллий мутахассислар ишончли далиллар келтирганини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 1 сен - Sputnik. МАГАТЭ вакиллари Запорожье АЭСида икки соат давомида ўзлари учун муҳим бўлган жойларни кўздан кечиришди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Булар биринчи навбатда, ядровий чиқиндилар сақланаётган барча контейнерлар ҳамда радиоактив фонни ўлчайдиган барча аспобларнинг созлиги бўлди. Миссия аъзолари уларнинг соз эканига амин бўлишди.
МАГАТЭ раҳбари Рафаэль Гросси икки соат давомида у ўзи учун муҳим бўлган кўплаб нарсаларни кўрганини ва маҳаллий мутахассислар ишончли далиллар келтирганини таъкидлади.
Росатом ва ЗАЭС вакиллари МАГАТЭ делегациясига Украина томонидан берилган зарбалар оқибатларини ҳам курсатишди. Жумладан Украина томонидан учиб келган снаряд ҳам намойиш этилди.
Мутахассис айтишига кўра, Запорожье атом электр станциясининг ядро ёқилғиси сақланаётган омборигача бир неча ўн метр етиб бормаган Украина ракетаси шимол томондан учиб келгани кўриниб турибди.
"Росатом" раҳбари ёрдамчиси Корча МАГАТЭ директорига АЭСни ўққа тутиш тўхтамагунча, Россия, Украина ва Европа жиддий хавф ёқасида бўлишини тушинтирди.
Кун якунида МАГАТЭ вакиллари маҳаллий аҳоли билан учрашишди. Улар Гроссига шаҳар Украина томонидан ўққа тутилаётгани сабабли улар кўчага чиқа олмаётганини ва бугун 1 сентябрда уларнинг болалари мактабга бора олмагани айтиб, Украина томонидан ўққа тутишни тўхтатишда ёрдам сўрашди. Улар бутун Запорожье вилоятидан тўпланган 20 мингдан ортиқ кишининг хатларини МАГАТЭ раҳбарига топширишди.
Маълумот учун, МАГАТэ миссияси ташрифи олдидан Запорожье АЭС ҳамда Энергодар шаҳри Украин кучлари томонидан артиллерия ва ракета зарбалари берилган эди. Зарбалар МАГАТЭ делегацияси чегерани кесиб ўтган замон тўхтади.
Делегациянинг АЭС ҳудудига ташрифи катта шов-шувга сабаб бўлди. Ташрифни 70га яқин журналистлар ёритмоқда. Жумладан Европа давлатларидан келганлар ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, МАГАТЭ делегацияси 3 сентябргача Запороже АЭСда қолишни режалаштирмоқда, бугун улар станциянинг иш зали билан танишади, сўнгра реакторларга ташриф буюришади, деди минтақа раҳбари. Шунингдек МАГАТЭ ЗАЭСда доимий кузатув миссияси ташкил қилишни ҳам режалаштирган.