Лавров Киевнинг ЗАЭС атрофидаги провокациялари фалокатга олиб келмаслигига умид билдирди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишМинистр иностранных дел РФ Сергей Лавров
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2022
Oбуна бўлиш
Украина ҳарбийлари Энергодар, Запорожье АЭС ҳудудини мунтазам равишда ўққа тутишда давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Москва Украинанинг Запорожье атом электр станцияси билан боғлиқ вазиятда давом этаётган провокациялари фалокатга олиб келмаслигига умид қилмоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров таъкидлади.

“Бугун у ерда миссия бор, мен тушунганимдек, сиз мутлақо ҳақсиз - ҳарбийларимиз томонидан зарарсизлантирилган иккита диверсант гуруҳининг тушгани ҳақида хабарлар келди. Бу дунё ҳамжамиятининг ҳақиқатни билиш учун жуда юқори баҳо деб ҳисоблайман, лекин агар Украина бунга шу йўл билан эришмоқчи бўлса ва ўзининг нима намойиш этишини кўрсатишни истаса, умид қиламанки, бу қандайдир фалокатга олиб келмайди”, - деди Лавров МГИМО талабалари билан суҳбатда.

Россия ташқи ишлар вазири Москва холисликни кутишини қўшимча қилди.

Запорожье АЭС Днепрнинг чап қирғоғида, Энергодар ёнида жойлашган. Бу блоклар сони бўйича энг катта ва Европадаги энг кучли атом электр станциясидир. Март ойидан бери АЭС россиялик ҳарбийлар томонидан қўриқланади. Россия ТИВ маълумотларига кўра, бу ядровий ва радиоактив материалларнинг сизиб чиқишининг олдини олиш учун зарур. Украина ҳарбийлари Энергодар, унинг атрофидаги қишлоқлар ва шаҳарга туташ Запорожье АЭС ҳудудини мунтазам равишда ўққа тутишда давом этмоқда.

Мавзуга оид:

Россия кучлари ЗАЭСни эгалламоқчи бўлган Украина десантини йўқ қилди
МАГАТЭ вакиллари Киевдан Запорожьега жўнаб кетди
Украина нима қилиб бўлса ҳам ЗАЭСда теракт уюштирмоқчи – депутат
Украина ҚК Запорожье АЭСга бир кунда 17 марта зарба берди
Қўлга олинган наводкачилар ЗАЭС объектлари ҳақида маълумотларни Украина ҚКга узатган
Янгиликлар лентаси
0