https://sputniknews.uz/20220901/kinematografiya-fidokori-kokrak-nishoni-tasis-etildi-27678231.html
“Кинематография фидокори” кўкрак нишони таъсис этилди
“Кинематография фидокори” кўкрак нишони таъсис этилди
Sputnik Ўзбекистон
У билан миллий кинематография соҳасини ривожлантириш, миллий фильмларни кенг тарғиб қилишга муносиб ҳисса қўшган шахслар тақдирланади. 01.09.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-09-01T11:16+0500
2022-09-01T11:16+0500
2022-09-01T11:16+0500
жамият
ўзбекистон кинематография агентлиги
кўкрак нишони
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/05/19964007_0:0:2731:1537_1920x0_80_0_0_9349e52545e3084ba6b73403803414a7.jpg
ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Ҳукуматнинг 31 августдаги 480-сон қарори билан “Кинематография фидокори” кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.Низомга кўра, кўкрак нишони билан миллий кинематография соҳасини ривожлантириш, бадиий ва ғоявий жиҳатдан етук фильмлар яратиш, миллий фильмларни кенг тарғиб қилишга муносиб ҳисса қўшган шахслар тақдирланади.Давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодлар бўйича таклифлар ҳар йили 1 декабргача Кинематография агентлигига берилади.Тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш учун Агентлик бош директори томонидан 5 кишилик комиссия тузилади.Комиссия томонидан 20 декабргача муносиб номзодлар бўйича хулоса қабул қилинади ва у асосида бош директор буйруғи 25 декабргача қабул қилинади.Кўкрак нишони ҳар йили 28 декабрь – Халқаро кино куни арафасида тантанали топширилади.Кўкрак нишони билан тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари (1,2 млн сўм) миқдорида пул мукофоти берилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/05/19964007_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_126140ea206f82b93d17520140676fcb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон кинематография агентлиги, кўкрак нишони
жамият, ўзбекистон кинематография агентлиги, кўкрак нишони
“Кинематография фидокори” кўкрак нишони таъсис этилди
У билан миллий кинематография соҳасини ривожлантириш, миллий фильмларни кенг тарғиб қилишга муносиб ҳисса қўшган шахслар тақдирланади.
ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Ҳукуматнинг 31 августдаги 480-сон қарори билан “Кинематография фидокори” кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги
хабар берди. Низомга кўра, кўкрак нишони билан миллий кинематография соҳасини ривожлантириш, бадиий ва ғоявий жиҳатдан етук фильмлар яратиш, миллий фильмларни кенг тарғиб қилишга муносиб ҳисса қўшган шахслар тақдирланади.
Давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодлар бўйича таклифлар ҳар йили 1 декабргача Кинематография агентлигига берилади.
Тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш учун Агентлик бош директори томонидан 5 кишилик комиссия тузилади.
Комиссия томонидан 20 декабргача муносиб номзодлар бўйича хулоса қабул қилинади ва у асосида бош директор буйруғи 25 декабргача қабул қилинади.
Кўкрак нишони ҳар йили 28 декабрь – Халқаро кино куни арафасида тантанали топширилади.
Кўкрак нишони билан тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари (1,2 млн сўм) миқдорида пул мукофоти берилади.