ДХМларда “права”ларни янгисига алмаштириш вақтинча тўхтатилди

© Depositphotos / peshkovaВодитель за рулем автомобиля
Водитель за рулем автомобиля - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2022
Oбуна бўлиш
Тизимдаги профилактик ишлар сабаб ЯИДХП ва Давлат хизматлари марказларида эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш вақтинча чекланади.
ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) ва Давлат хизматлари марказларида ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги маълум қилди.
Таъкидланишича, Ички ишлар вазирлиги томонидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати соҳасида “Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими” жорий қилингани муносабати билан 1—5 сентябрь кунлари техник-профилактик ишлар амалга оширилиши режалаштирилган.
"Шу сабабдан ЯИДХП ва Давлат хизматлари марказларида, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш ва бошқа автотранспорт воситасига боғлиқ давлат хизматларини кўрсатиш вақтинчалик тўхтатилади", - дейилган хабарда.
Агентлик техник-профилактик тадбирлар якунлангани қўшимча хабар берилишини қайд этган.

Мавзуга оид:

Ҳайдовчилик гувоҳномасини қайта тиклаш учун имтиҳон топшириш бекор қилинди
"Права"ни янгисига масофадан алмаштириш йўлга қўйилиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0