https://sputniknews.uz/20220831/shavkat-mirziyoev-sadir-japarov-bilan-telefon-orqali-muloqot-qildi-27654152.html
Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров бир-бирини Мустақиллик байрамлари билан қутлади
Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров бир-бирини Мустақиллик байрамлари билан қутлади
Sputnik Ўзбекистон
Суҳбат чоғида Давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини жорий йил сентябрь ойида... 31.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-31T16:25+0500
2022-08-31T16:25+0500
2022-08-31T16:31+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
садир жапаров
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/0b/17690433_0:0:1281:721_1920x0_80_0_0_cc1e804b53bffde16bf7b0fa341a3ba3.jpg
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари шу кунларда икки мамлакатда кенг нишонланаётган мустақиллик байрамлари муносабати билан бир-бирини дилдан қутлаб, биродар ўзбек ва қирғиз халқларига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.Мулоқот давомида Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб, икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.Шунингдек, суҳбат чоғида Давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини жорий йил сентябрь ойида ўтказишга келишиб олинди.Транспорт ва энергетика соҳаларида минтақавий аҳамиятга молик устувор инфратузилмавий лойиҳаларни, шу жумладан “Қамбарота-1” ГЭСини қуриш лойиҳасини илгари илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.Давлат раҳбарлари, шунингдек, Марказий Осиёда ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда ШҲТнинг бўлажак Самарқанд саммити кун тартибини муҳокама қилишди.Маълумот учун, жорий йил бошидан Ўзбекистон-Қирғизистон ўзаро савдо ҳажми 30 фоизга ошди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/0b/17690433_44:0:1203:869_1920x0_80_0_0_2b3b3c8a0ecc2c9b14f3738e6841d2de.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, садир жапаров
сиёсат, шавкат мирзиёев, садир жапаров
Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров бир-бирини Мустақиллик байрамлари билан қутлади
16:25 31.08.2022 (янгиланди: 16:31 31.08.2022) Суҳбат чоғида Давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини жорий йил сентябрь ойида ўтказишга келишиб олинди.
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати
хабар берди. Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари шу кунларда икки мамлакатда кенг нишонланаётган мустақиллик байрамлари муносабати билан бир-бирини дилдан қутлаб, биродар ўзбек ва қирғиз халқларига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Мулоқот давомида Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб, икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.
Шунингдек, суҳбат чоғида Давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини жорий йил сентябрь ойида ўтказишга келишиб олинди.
Транспорт ва энергетика соҳаларида минтақавий аҳамиятга молик устувор инфратузилмавий лойиҳаларни, шу жумладан “Қамбарота-1” ГЭСини қуриш лойиҳасини илгари илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Давлат раҳбарлари, шунингдек, Марказий Осиёда ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда ШҲТнинг бўлажак Самарқанд саммити кун тартибини муҳокама қилишди.
Маълумот учун, жорий йил бошидан Ўзбекистон-Қирғизистон ўзаро савдо ҳажми 30 фоизга ошди.