Россиянинг Ўзбекистондаги савдо вакили “Ангрен” ЭИЗга ташриф буюрди

© Пресс-служба торгпредства России в УзбекистанеТоргпред России в Узбекистане посетил СЭЗ “Ангрен”
Торгпред России в Узбекистане посетил СЭЗ “Ангрен” - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2022
Oбуна бўлиш
ЭИЗ ҳудудида 110 та резидент компания рўйхатга олинган. Улар ҳозирда умумий инвестициялар ҳажми 1,4 млрд доллардан ортиқ бўлган 125 та лойиҳани амалга оширмоқда.
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Россиянинг Ўзбекистондаги савдо вакили Константин Злигостев “Ангрен” эркин иқтисодий зонасига ташриф буюрди.
Айтилишича, ЭИЗ ҳудудида 110 та резидент компания рўйхатга олинган. Улар ҳозирда умумий инвестициялар ҳажми 1,4 млрд доллардан ортиқ бўлган 125 та лойиҳани амалга оширмоқда.
Улар орасида 40 млн доллардан ортиқ сармоя киритган саккизта рус компанияси ҳам бор.
Злигостев ўз ташрифи давомида мазкур компанияларнинг ишлаб чиқариш ҳудудларини бориб кўрди.
Ушбу ҳудудда “Теплоизоляционная компания” фаолияти ҳам йўлга қўйилган бўлиб, корхона Россиянинг йирик полимер асосидаги қурилиш ва пардозлаш материаллари ишлаб чиқарувчи “Пеноплех” компанияси иштирокида ташкил этилган.
Корхонада кунига 270 куб.м маҳсулот ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқариш линияларини кенгайтириш лойиҳаси доирасида бу ҳажмни кунига 1500 куб метрга етказиш режалаштирилган.
Аввалроқ Злигостев Ташкент Пҳарма Парк фармацевтика кластерига ташриф буюрган эди. Унда мамлакатда ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш бўйича Россия компаниялари билан қатор шартномалар имзоланди.
Янгиликлар лентаси
0