Москва биржаси ўзбек сўмида савдони қачон бошлаши аниқ бўлди

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишМосковская биржа
Московская биржа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2022
Oбуна бўлиш
Москва биржасида “ўзбек сўми – Россия рубли” жуфтлигида савдолар бошланади.
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. 12 сентябрдан Москва биржасининг валюта бозорида “ўзбек сўми – Россия рубли” (UZS/RUB) жуфтлигида савдолар бошланади. Бу ҳақда биржа матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, янги валюта бозорнинг профессионал иштирокчилари, уларнинг мижозлари – жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг савдо имкониятларини кенгайтиради.
“Шунингдек, икки мамлакат иқтисодий субъектлари учун миллий валюталарда ҳисоб-китоб қилишни ривожлантиришга қўшимча рағбат бўлади”, - дейилган хабарда.
Аввалроқ Москва биржаси 27 июндан бошлаб Ўзбекистон сўми билан савдо қилишни бошлаши хабар қилинган эди. Кейинроқ биржа бу санани бошқа кунга кўчирганини маълум қилди.
Ўзбекистон республика валюта биржаси 24 март куни Россия рубли/сўм валюта жуфтлиги (RUB/UZS_TOM инструменти) бўйича биржа савдолари муваффақиятли ўтказилганини хабар қилган эди.
Россия Ўзбекистоннинг асосий ҳамкорларидан бири. Жорий йилнинг етти ойида икки мамлакат ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш 30 фоизга ошган.
Янгиликлар лентаси
0