https://sputniknews.uz/20220831/ikkilamchi-bozordan-uy-sotib-olish-uchun-ipoteka-kreditlari-yil-oxirida-ochilishi-mumkin--27638345.html
Иккиламчи бозордан уй сотиб олиш учун ипотека кредитлари йил охирида очилиши мумкин
Иккиламчи бозордан уй сотиб олиш учун ипотека кредитлари йил охирида очилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Бугунги кунда Ипотекани қайта молиялаштириш компаниясига қўшимча маблағлар жалб этиш бўйича иш олиб борилмоқда. 31.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-31T13:52+0500
2022-08-31T13:52+0500
2022-08-31T13:52+0500
ипотека
уй
молия вазири
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/07/14920872_0:93:3313:1956_1920x0_80_0_0_6db24608a3fe2cd73d24a9566b3b8b34.jpg
ТОШКЕНТ, 31 авг - Sputnik. Иккиламчи бозордан уй-жойлар сотиб олиш учун ипотека кредитлари йил охирида очилиши мумкин. Бу ҳақда ЎзА Молия вазирлиги Ипотека кредити бозорини молиялаштириш ва ривожлантириш департаменти директори Бахтиёр Ражабовга таяниб, маълум қилди.Қайд этилишича, ипотека бозорини ривожлантириш, замонавий механизмини жорий этиш учун 2019 йил Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси ташкил этилган.Мазкур компания очилиши Осиё тараққиёт банки билан 2019 йилда қарз битимлар доирасида амалга оширилган. Яъни компания фаолиятини ташкил этиш учун Осиё тараққиёт банкидан давлат кафолати асосида 150 миллион доллар маблағлар жалб этилган.Компания билан Осиё тараққиёт банки мезонларга мос келган кредитларни қайта молиялаштирилади. Бугунги кунда қўшимча маблағлар жалб этиш бўйича ҳам иш олиб борилмоқда. Музокаралар шу йил охиригача бўлади. Ўзаро келишувлар тугаганидан сўнг битимлар асосида Ипотекани қайта молиялаш компанияси томонидан банклар томонидан ажратилган ипотека кредитлари қайта молиялаштирилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/07/14920872_290:0:3021:2048_1920x0_80_0_0_c9eaa4735a2cdb42e2abc642a69f5ad4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ипотека, уй, молия вазири, иқтисод
ипотека, уй, молия вазири, иқтисод
Иккиламчи бозордан уй сотиб олиш учун ипотека кредитлари йил охирида очилиши мумкин
Бугунги кунда Ипотекани қайта молиялаштириш компаниясига қўшимча маблағлар жалб этиш бўйича иш олиб борилмоқда.
ТОШКЕНТ, 31 авг - Sputnik. Иккиламчи бозордан уй-жойлар сотиб олиш учун ипотека кредитлари йил охирида очилиши мумкин. Бу ҳақда
ЎзА Молия вазирлиги Ипотека кредити бозорини молиялаштириш ва ривожлантириш департаменти директори Бахтиёр Ражабовга таяниб, маълум қилди.
Қайд этилишича, ипотека бозорини ривожлантириш, замонавий механизмини жорий этиш учун 2019 йил Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси ташкил этилган.
Мазкур компания очилиши Осиё тараққиёт банки билан 2019 йилда қарз битимлар доирасида амалга оширилган. Яъни компания фаолиятини ташкил этиш учун Осиё тараққиёт банкидан давлат кафолати асосида 150 миллион доллар маблағлар жалб этилган.
Компания билан Осиё тараққиёт банки мезонларга мос келган кредитларни қайта молиялаштирилади. Бугунги кунда қўшимча маблағлар жалб этиш бўйича ҳам иш олиб борилмоқда. Музокаралар шу йил охиригача бўлади. Ўзаро келишувлар тугаганидан сўнг битимлар асосида Ипотекани қайта молиялаш компанияси томонидан банклар томонидан ажратилган ипотека кредитлари қайта молиялаштирилади.