Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина нима қилиб бўлса ҳам ЗАЭСда теракт уюштирмоқчи – депутат

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишЗапорожская АЭС
Запорожская АЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.08.2022
Oбуна бўлиш
Украина қўшинларининг Николаев ва Херсон вилоятларидаги ҳужумга уриниш чоғида Украина қўшинлари 560 дан ортиқ одам, 26 танк ва иккита ҳужумчи самолётини йўқотган.
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Киев ҳужумга уриниш муваффақиятсизликка учраганидан кейин ҳар қандай йўл билан Запорожье атом электр станциясида теракт уюштириш вазифасини қўйди. Бу ҳақда Украина Олий Радасининг мандатдан маҳрум қилинган депутати Илья Кива маълум қилди.
Россия Мудофаа вазирлиги душанба куни Россия Қуролли кучлари Владимир Зеленскийнинг бевосита буйруғи билан қилинган Украина қўшинларининг Николаев ва Херсон вилоятларидаги ҳужумини қайтарганини маълум қилди. Маълумотларга кўра, ҳужумга уриниш чоғида Украина қўшинлари 560 дан ортиқ одам, 26 танк ва иккита ҳужумчи самолётини йўқотган.
“Херсонга қилинган ҳужум муваффақиятсизликка учрагач ва Украина Қуролли кучлари томонидан тунда эътиборни чалғитиш учун етказилган йўқотишлардан сўнг, ҳар қандай йўл билан Запорожье атом электр станциясида теракт уюштириш вазифаси қўйилди. Ушбу жиноий буйруқни амалга ошириш учун Украина Қуролли кучларининг артиллерия ва ҳужум гуруҳлари кўмагида Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармасининг энг яхши мутахассислари жалб қилинди. Украина бугунги кунда террористик давлатдир”, дея Кива ўзининг Telegram каналида ёзган.
Запорожье АЭС Днепрнинг чап қирғоғида Энергодар яқинида жойлашган. Март ойидан бери у Россия ҳарбийлари ҳимоясида. Россия Ташқи ишлар вазирлигида таъкидланганидек, бу ядровий ва радиоактив материалларнинг сизиб чиқишининг олдини олиш учун зарур. Украина ҳарбийлари Энергодар, унинг атрофидаги қишлоқлар ва шаҳарга туташ Запорожье АЭС ҳудудини мунтазам равишда ўққа тутмоқда.
Янгиликлар лентаси
0