https://sputniknews.uz/20220830/ozbekiston-sibirga-200-ming-tonna-qishloq-xojaligi-mahsulotlarini-yuboradi-27618746.html
Ўзбекистон Сибирга 200 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини юборади
Ўзбекистон Сибирга 200 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини юборади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Сибирга 200 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини юборади
2022-08-30T17:57+0500
2022-08-30T17:57+0500
2023-04-05T18:39+0500
иқтисод
экспорт
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/04/23762477_0:163:3063:1885_1920x0_80_0_0_0b7e7db748390cfd79ee9bc2053ce5b9.jpg
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Ўзбекистоннинг беш вилояти Сибирь федерал округи ҳудудлари чакана савдо тармоқларига қарийб 200 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жўнатади. Бу ҳақида “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.Айтилишича, Хоразм, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳоким ўринбосарлари, тадбиркорлар ва ишбилармон доира вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Олтой, Красноярск ўлкаси, Новосибирск, Томск вилоятларининг йирик гипермаркетлар тармоғи ва улгуржи савдо марказлари раҳбарлари билан учрашди.Ўзбекистон томони, шунингдек, Сибирь федерал округи шаҳарларидаги улгуржи тарқатиш марказлари – Новосибирскдаги “Русагромаркет”, шунингдек, "Азия — Сибирь" ва Красноярскдаги савдо-логистика марказида экспортчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.Шунингдек, тўғридан-тўғри етказиб бериш масаласи муҳокама қилинди.Статистик маълумотларга кўра, Россия бозори Ўзбекистондан мева-сабзавот етказиб бериш бўйича анъанавий равишда биринчи ўринда туради. Январь-июнь ойларида маҳсулотларни етказиб бериш 11,6 фоизга ошиб, 163,1 млн долларни ташкил этди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/04/23762477_165:0:2896:2048_1920x0_80_0_0_8e317a589f2b088ebec666fb7b7bcb99.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон сибирга 200 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини юборади
ўзбекистон сибирга 200 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини юборади
Ўзбекистон Сибирга 200 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини юборади
17:57 30.08.2022 (янгиланди: 18:39 05.04.2023) Ўзбекистоннинг расмий статистикасига кўра, Россия бозори Ўзбекистондан мева-сабзавот етказиб бериш бўйича анъанавий равишда биринчи ўринда туради.
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Ўзбекистоннинг беш вилояти Сибирь федерал округи ҳудудлари чакана савдо тармоқларига қарийб 200 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жўнатади. Бу ҳақида “Дунё” ахборот агентлиги хабар
берди. Айтилишича, Хоразм, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳоким ўринбосарлари, тадбиркорлар ва ишбилармон доира вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Олтой, Красноярск ўлкаси, Новосибирск, Томск вилоятларининг йирик гипермаркетлар тармоғи ва улгуржи савдо марказлари раҳбарлари билан учрашди.
“Музокаралар доирасида ҳудудлар вакиллари Сибирь федерал округи ҳудудига қарийб 200 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича келишувларни имзолади”, дейилади хабарда.
Ўзбекистон томони, шунингдек, Сибирь федерал округи шаҳарларидаги улгуржи тарқатиш марказлари – Новосибирскдаги “Русагромаркет”, шунингдек, "Азия — Сибирь" ва Красноярскдаги савдо-логистика марказида экспортчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Шунингдек, тўғридан-тўғри етказиб бериш масаласи муҳокама қилинди.
Статистик маълумотларга кўра, Россия бозори Ўзбекистондан мева-сабзавот етказиб бериш бўйича анъанавий равишда биринчи ўринда туради. Январь-июнь ойларида маҳсулотларни етказиб бериш 11,6 фоизга ошиб, 163,1 млн долларни ташкил этди.