Мирзиёев Лукашенко ва Пашинян билан телефон орқали мулоқот қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.08.2022
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Беларусь президенти ва Арманистон бош вазири билан телефон орқали мулоқот қилди.
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 30 август куни Беларусь президенти Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат аввалида Беларусь раҳбари мамлакат етакчиси ва кўп миллатли халқини яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрами билан муборакбод этди, Ўзбекистонга тинчлик-осойишталик, барқарор тараққиёт ва равнақ тилади.
Ўзбекистон президенти, ўз навбатида, Беларусь президентини таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар тилади.
Ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ва амалий шериклик лойиҳаларини илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар олий даражадаги келишувларнинг амалга оширилиши туфайли Ўзбекистон-Беларусь муносабатларида юксак даражага эришилганини таъкидладилар.
Ўтган йилда товар айирбошлаш 44 %га, жорий йилнинг етти ойида эса яна 12 %га ошди. Ўтган ҳафта Минск шаҳрида қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши муваффақиятли ўтказилди.
Иқтисодиётнинг турли тармоқларига доир ишлаб чиқилаётган йирик кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш муҳимлиги қайд этилди. Давлат раҳбарлари фаол маданий-гуманитар алмашинув дастурларини давом эттириш лозимлигини таъкидладилар.
Минтақавий кун тартиби, шу жумладан жорий йил сентябрь ойида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммитини ўтказиш юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, бугун Шавкат Мирзиёевнинг Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Арманистон ҳукумати раҳбари Ўзбекистон етакчисини яқинлашиб келаётган миллий байрам – Мустақиллик куни билан самимий табриклаб, халқимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.
Икки томонлама муносабатларни ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Амалий ҳамкорликни илгари суришнинг муҳим жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, ишбилармон доиралар ва етакчи корхонларни фаол жалб қилган ҳолда кооперация лойиҳаларини амалга ошириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш учун самарали механизмларни шакллантиришдаги мавжуд имкониятлар қайд этилди.
Минтақавий кун тартиби ва кўп томонлама тузилмалар доирасидаги мулоқотни кенгайтириш юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Янгиликлар лентаси
0