https://sputniknews.uz/20220830/bagdod-27616418.html
Бағдоддаги қуролли тўқнашувлар қурбонлари сони 30 кишига етди – ОАВ
Бағдоддаги қуролли тўқнашувлар қурбонлари сони 30 кишига етди – ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Ироқ пойтахтида қуролли тўқнашувлар давом этмоқда. ОАВ мамлакат парламенти биноси жойлашган ерда RBG-6 гранатомётлари қўлланилгани ҳақида ёзмоқда. 30.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-30T14:13+0500
2022-08-30T14:13+0500
2022-08-30T14:13+0500
дунёда
ироқ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/1e/27615311_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_fb9ce6bd63f57e5b41ef288b17383b12.jpg
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Ироқ пойтахти Бағдоддаги қуролли тўқнашувлар натижасида камида 30 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Al Hadath” телеканали хабар бермоқда.Аввалроқ ОАВда 20 киши ҳалок бўлгани хабар ҳақида хабар тарқалган эди. Ироқнинг “Rudaw” телеканали маълумотларига кўра, тўқнашувларда камида 380 киши жабрланган.Ироқдаги норозилик намойишлари нуфузли шиалар етакчиси Муқтади ас-Садр ўз сиёсий фаолиятини якунлаш қарорини эълон қилганидан кейин яна кучайиб кетди. У бу қарорини мамлакатдаги сиёсий вазият боши берк кўчага кириб қолгани билан изоҳлаган.Унинг тарафдорлари Бағдодда ҳукумат штаби мажлис ўтказадиган Республика саройига бостириб кирди. Вазирлар кенгаши иш тўхтатиб турилишини маълум қилди, комендантлик соати эълон қилинди.Ироқ бош вазири Мустафо ал-Козимий ас-Садрга мурожаат қилиб, ўз тарафдорларини ҳукумат бинолари ва "яшил ҳудуд"ни (Бағдоднинг ҳукумат ва чет эл объектлари жойлашган тумани) тарк этишга чақиришни талаб қилди. Ас-Садр душанба куни кечқурун очлик эълон қилди ва уни Ироқдаги зўравонликлар бас қилинмагунга қадар давом эттиришини таъкидлади.Бутун Ироқ бўйлаб комендантлик соати эълон қилинганига қарамасдан, Бағдод ва мамлакатнинг қатор ҳудудларида тўқнашувлар давом этмоқда.“Al Arabiya” телеканали сешанба куни Ироқ парламенти биноси жойлашган ерда RBG-6 гранатомётлари қўлланилганини хабар қилди.Телеканал маълумотларига кўра, Ироқ ҳукумати ва қатор сиёсий кучлари вакиллари душанбадан сешанбага ўтар кечаси “яшил ҳудудда” ўт очишни бас қилиш юзасидан музокаралар олиб борган, аммо эришилган келишувлар борасида маълумот йўқ.IRNA агентлиги Эрон ҳукумати Ироқ билан чегарани вақтинча ёпишга қарор қилгани ҳақида хабар берди.Бирлашган миллатлар ташкилоти бош котиби Антониу Гутерриш томонларни хотиржамлик, вазминлик ва кескинликни зудлик билан юмшатишга чақирди. Зўравонликка йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирди.Ироқдаги сиёсий инқироз 2021 йил кузидан буён давом этмоқда. Ас-Садр партияси ўтган йил октябрь ойида бўлиб ўтган сайловларда ғалаба қозонган, бироқ ҳукумат туза олмаган ва шиалар етакчиси ўз депутатларини парламентдан олиб чиққанди. 2022 йил июль ойида ал-Садр тарафдорлари янги сайловлар ўтказиш талаби билан парламент биносини эгаллаб олиши ортидан инқироз авж олди. Муқтади ас-Садр 29 август куни ўз сиёсий фаолиятини якунлаш қарорини эълон қилганидан кейин кескинлик яна кучайиб кетди.
ироқ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/1e/27615311_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_06699d2ad7aef4ce07a265f251bae604.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, ироқ
Бағдоддаги қуролли тўқнашувлар қурбонлари сони 30 кишига етди – ОАВ
Ироқ пойтахтида қуролли тўқнашувлар давом этмоқда. ОАВ мамлакат парламенти биноси жойлашган ерда RBG-6 гранатомётлари қўлланилгани ҳақида ёзмоқда.
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Ироқ пойтахти Бағдоддаги қуролли тўқнашувлар натижасида камида 30 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “
Al Hadath” телеканали хабар бермоқда.
Аввалроқ ОАВда 20 киши ҳалок бўлгани хабар ҳақида хабар тарқалган эди. Ироқнинг “
Rudaw” телеканали маълумотларига кўра, тўқнашувларда камида 380 киши жабрланган.
Ироқдаги норозилик намойишлари нуфузли шиалар етакчиси Муқтади ас-Садр ўз сиёсий фаолиятини якунлаш қарорини эълон қилганидан кейин яна кучайиб кетди. У бу қарорини мамлакатдаги сиёсий вазият боши берк кўчага кириб қолгани билан изоҳлаган.
Унинг тарафдорлари Бағдодда ҳукумат штаби мажлис ўтказадиган Республика саройига бостириб кирди. Вазирлар кенгаши иш тўхтатиб турилишини маълум қилди,
комендантлик соати эълон қилинди.Ироқ бош вазири Мустафо ал-Козимий ас-Садрга мурожаат қилиб, ўз тарафдорларини ҳукумат бинолари ва "яшил ҳудуд"ни (Бағдоднинг ҳукумат ва чет эл объектлари жойлашган тумани) тарк этишга чақиришни талаб қилди. Ас-Садр душанба куни кечқурун очлик
эълон қилди ва уни Ироқдаги зўравонликлар бас қилинмагунга қадар давом эттиришини таъкидлади.
Бутун Ироқ бўйлаб комендантлик соати эълон қилинганига қарамасдан, Бағдод ва мамлакатнинг қатор ҳудудларида тўқнашувлар давом этмоқда.
“Al Arabiya” телеканали сешанба куни Ироқ парламенти биноси жойлашган ерда RBG-6 гранатомётлари қўлланилганини хабар қилди.
Телеканал маълумотларига кўра, Ироқ ҳукумати ва қатор сиёсий кучлари вакиллари душанбадан сешанбага ўтар кечаси “яшил ҳудудда” ўт очишни бас қилиш юзасидан музокаралар олиб борган, аммо эришилган келишувлар борасида маълумот йўқ.
IRNA агентлиги Эрон ҳукумати Ироқ билан чегарани вақтинча ёпишга қарор қилгани ҳақида хабар берди.
Бирлашган миллатлар ташкилоти бош котиби Антониу Гутерриш томонларни хотиржамлик, вазминлик ва кескинликни зудлик билан юмшатишга
чақирди. Зўравонликка йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирди.
Ироқдаги сиёсий инқироз 2021 йил кузидан буён давом этмоқда. Ас-Садр партияси ўтган йил октябрь ойида бўлиб ўтган сайловларда ғалаба қозонган, бироқ ҳукумат туза олмаган ва шиалар етакчиси ўз депутатларини парламентдан олиб чиққанди. 2022 йил июль ойида ал-Садр тарафдорлари янги сайловлар ўтказиш талаби билан парламент биносини эгаллаб олиши ортидан инқироз авж олди. Муқтади ас-Садр 29 август куни ўз сиёсий фаолиятини якунлаш қарорини эълон қилганидан кейин кескинлик яна кучайиб кетди.