2024 йилда Хивага тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Президент Азербайджана Ильхам Алиев посетили город Хиву
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Президент Азербайджана Ильхам Алиев посетили город Хиву - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.08.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга кўра, Хивага тезюрар поезд қатнови 2024 йилда йўлга қўйилади.
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. 2024 йилда Хива шаҳрига тезюрар поезд қатнови йўлга қўйииши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кеча Урганч шаҳрида Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг очилишига бағишланган тантанали маросимда маълум қилди.
“Очиқ осмон остидаги музей” номини олган Хива шаҳрига темир йўл етиб борди ва янги вокзал ишга туширилди. 2024 йилда эса тезюрар поездини Хивага олиб келишни режа қилганмиз”, - дейди давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёевга кўра, Урганч ва Хива шаҳарлари ўртасидаги автомобиль йўли бўйида 100 дан зиёд замонавий сервис объектлари барпо этилади.

“Ислом ҳамкорлик ташкилоти томонидан Хива шаҳрининг 2024 йилда “Ислом дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилиниши, бу соҳадаги ислоҳотларимизнинг муносиб эътирофи бўлди. Бошлаган ишларимизни изчил давоми сифатида, воҳада маҳаллий ва чет эллик сайёҳлар учун жозибадор “Хоразм” туристик брендини яратиш бўйича аниқ режа асосида иш олиб борилмоқда”, - дейди президент.

Қўшимча қилинишича, Хоразмга ташриф буюрадиган хорижий сайёҳлар сонини кескин ошириш учун ҳудудлар аро ва халқаро транспорт қатновларини кенгайтириш мақсадида зарур инфратузилмалар яратилади.
Жумладан, йўловчилар оқими бўйича пойтахт аэропортидан кейинги ўринда турадиган Урганч халқаро аэропорти келгуси 2 йилда реконструкция қилиниб, йирик туристик транспорт хабига айлантирилади.
Янгиликлар лентаси
0