Хонандалар ва қўшиқлар: муаллифлик ҳуқуқи қандай таъминланмоқда

© Unsplash / israel palacioМикрофон, иллюстративное фото
Микрофон, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2022
Oбуна бўлиш
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан муаллифлик ҳуқуқларини таъминлаш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.
Матбуот ва ахборот бўлими бошлиғи Аббосжон Эргашев Sputnik мухбирига бу ҳақида маълумотларни тақдим этди.
© УзбекконцертСовещание по вопросам обеспечения авторских прав
Совещание по вопросам обеспечения авторских прав - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2022
Совещание по вопросам обеспечения авторских прав
Ўзбекистон Маданият вазирлигида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги, "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси, Санъаткорлар, ижодкор ва ижрочиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш палатаси ҳамда эстрада хонандалари иштирокида муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича йиғилиш ўтказилди.
© УзбекконцертСовещание по вопросам обеспечения авторских прав
Совещание по вопросам обеспечения авторских прав - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2022
Совещание по вопросам обеспечения авторских прав
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси лицензиатларга мажбурият сифатида қонунчиликда белгиланган тартибда муаллифлик ҳуқуқига риоя қилиш ва муаллифлик ажратмаларини ўз вақтида тўлаб бориш тўғрисида ҳамда “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонунига қатъий риоя этиш шартлиги тушунтирилиб келинмоқда”, деди "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси Матбуот ва ахборот бўлими бошлиғи Аббосжон Эргашев.
© УзбекконцертСовещание по вопросам обеспечения авторских прав
Совещание по вопросам обеспечения авторских прав - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2022
Совещание по вопросам обеспечения авторских прав
Йиғилишда муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уни тартиб-тамойиллари, амалга ошириш механизмлари муҳокама қилинди.
Баъзи санъаткорлар Фарход Сулаймонов ва Ширин Зоитова томонидан шоир Б.Бобомурод билан муаллифлик ҳуқуқи бузилиши, Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг қўшиқлари бузиб куйлаган С.Жавбердиев, (Санжей), У.Ходжаева томонидан шоир У.Азим шеъридан рухсатсиз фойдаланиши ҳолати, Бобомурод Ҳамдамовнинг қўшиқларидан шогирдлари У.Қувватов, О.Қувватовлар томонидан рухсатсиз фойдаланиши бўйича мурожаатлар келиб тушган.
Мазкур мурожаатлар асосида ушбу санъаткорлар билан муаллифлик ҳуқуқига риоя қилиш ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш борасида суҳбатлар ўтказилди.
2022 йил 1 августдан бошлаб Ўзбекистон ва Туркманистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов, Ўзбекистон халқ артисти, Навоий мукофоти совриндори Шерали Жўраев ва Абдурауф Олимов асарларидан лицензия шартномаси тузмасдан ҳар қандай шаклда ва усулда фойдаланиш тақиқланиши юзасидан Маданият вазирлиги ва “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси расмий сайтларида эълон қилинди.

“Келгусида маданият ва санъат вакилларига муносиб ижтимоий-иқтисодий шароитлар яратиш, уларнинг муаллифлик ҳуқуқларига оид билимларни тарқатиш, жойларда асарлар ва ижролардан фойдаланишда жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш, давлатимизнинг соҳада олиб бораётган ислоҳотларига кўмаклашиш ҳақида атрофлича тўхталиб ўтилди”, - деди мутахассис.

Таълим муассасаларида соҳага оид фанларни ўқитиш, муаллифлик ҳуқуқи соҳасида республика зиммасига олган халқаро мажбуриятларини бажаришида кўмаклашиш, муаллифлар ҳамда ижрочиларга ҳурмат кўрсатиш ва уларнинг ҳуқуқлари бузилиши олдини олишда ва санъат соҳасида муаллифлар ва ижрочилар ҳамда бошқа ҳуқуқ эгаларининг муаллифлик ва ижрочилик ҳуқуқларини таъминлаш, соҳада бозор қонуниятларини кенг жорий этиш ва шартномавий муносабатларни йўлга қўйишда ҳамкорлик ишларини ташкил этишга келишиб олинди.
Янгиликлар лентаси
0