Тошкент аэропортида яна бир автотураргоҳ ишга туширилади

© Uzbekistan AirportsТошкент халқаро аэропорти
Тошкент халқаро аэропорти - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2022
Oбуна бўлиш
Яқин вақт ичида ўртача 400 автомобилга мўлжалланган яна бир автотураргоҳ, шунингдек, учиш залининг учинчи қаватида умумий овқатланиш ва чакана савдо шохобчалари ишга тушади.
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Тошкент халқаро аэропортида автомобил турар жойлари сони икки баробарга ортади. Бу ҳақида “Uzbekistan Airports” хабар берди.
Қайд этилишича, айни кунларда пойтахт аэропорти яқинидаги мавжуд автотураргоҳларни реконструкция қилиш ва янгиларини қуриш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Яқин вақт ичида ўртача 400 автомобилга мўлжалланган яна бир автотураргоҳ топширилади.
© Uzbekistan AirportsТошкент халқаро аэропорти
Тошкент халқаро аэропорти - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2022
Тошкент халқаро аэропорти
Учиб кетиш зали олдидаги автотураргоҳда автомобил турар жойлари сони 214 тадан 333 тага оширилади.
Ҳудуд соябон ва савдо нуқталарини олиб ташлаш, шунингдек, автобус ва таксилар учун кириш йўлакларини қайта қуриш ҳисобига кенгайтирилади.
“Аэропорт атрофидаги ҳудуднинг янги лойиҳасига асосан автомобил турар жойлари сони 187 фоизга — 336 тадан 630 тагача кўпайтирилди”, дейилади хабарда.
Аэропорт ҳудудида яратиладиган қулайликлар:
Учиш ва келиш заллари орасидаги автотураргоҳ ҳам реконструкция қилинмоқда. У меҳмонхонага/меҳмонхонадан ташишни амалга оширувчи туристик автобуслар ва микроавтобуслар учун мўлжалланган.
Чекка ҳудуддаги иккита автотураргоҳ ҳам келгусида реконструкция қилиниши режалаштирилмоқда.
Тез орада учиш залининг учинчи қаватида умумий овқатланиш ва чакана савдо шохобчалари ишга тушади.
Учиб келиш зали олдида кутиб олувчилар учун қишда иссиқ, ёзда салқин бўладиган ёпиқ иншоотлар, шунингдек, ўриндиқлар ва савдо нуқталари қурилиши режалаштирилган.
Қолаверса, ҳудудда юздан ортиқ дарахтлар экиш ҳам кутилмоқда.
Яшил ҳудуддаги катта автотураргоҳ ҳозирда “Uzbekistan Airports” балансига ўтказилмоқда.
Маълумот учун, бугунги кунга қадар Тошкент аэропортининг халқаро авиақатновлар терминали атрофидаги олтита автотураргоҳ топширилган.
Учиб келиш зали олдида 175 ўринли янги автотураргоҳ яратилиб, 122 ўринли мавжуд автотураргоҳ реконструкция қилинди.
Янгиликлар лентаси
0