https://sputniknews.uz/20220829/tojikiston-statistika-agentligi-ozbekiston-tajribasini-organmoqda-27592217.html
Тожикистон статистика агентлиги Ўзбекистон тажрибасини ўрганмоқда
Тожикистон статистика агентлиги Ўзбекистон тажрибасини ўрганмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон статистика агентлиги делегацияси Паркент туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида синов тариқасида ўтказилаётган рўйхатга олиш жараёнлари билан танишди. 29.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-29T19:20+0500
2022-08-29T19:20+0500
2022-08-29T19:20+0500
сиёсат
тожикистон
ўзбекистон
давлат статистика қўмитаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/1d/27592064_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_eb61f7d95b8c54442d763dd9e15f93bf.jpg
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Тожикистон президенти администрацияси ҳузуридаги статистика агентлиги делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Sputnik мухбирига Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Усмон Абдурасулов маълум қилди.9 нафар вакилдан иборат қўшни мамлакат делегацияси бир ҳафта мобайнида Ўзбекистонда бўлишди. Ташриф чоғида улар Тошкент вилояти Паркент туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида синов тариқасида ўтказилаётган рўйхатга олиш жараёнлари билан танишди.“Бу ташрифнинг асосий мақсади уй хўжаликларида ўтказиладиган аҳоли даромадлари танланма кузатувлари бўйича Ўзбекистон тажрибасини ўрганишдан иборат. Шунингдек, иш жараёнида қўлланилаётган техника ва технологиялар, жумладан, аҳолини рўйхатга олишда планшетлар қўлланилаётгани биз учун янги тажриба бўлди”, - деди Тожикистон статистика агентлиги бўлим бошлиғи Ворис Муродов.Делегация аъзоларига “Уй хўжаликлари танланма кузатувларини ўрганиш ва камбағаллик мониторингини модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида маълумотларни тўплаш дастурини янгилаш, статистик маълумотлардан кенг фойдаланиш ва ўзаро тажриба алмашиш бўйича маълумотлар берилди.Шунингдек, Ўзбекистон тажрибасини ўрганиш мақсадида, уй хўжаликлари танланма кузатувларида ҳам ҳудудга чиққан ҳолатда бевосита жараёнларда қатнашиб, аҳоли ва регистраторлар билан суҳбат қилишди.Томонлар келгусида ҳамкорликда кўплаб лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олишди.
тожикистон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/1d/27592064_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_76a7696f0ef5b7157b834db7d543bd4e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, тожикистон, ўзбекистон, давлат статистика қўмитаси
сиёсат, тожикистон, ўзбекистон, давлат статистика қўмитаси
Тожикистон статистика агентлиги Ўзбекистон тажрибасини ўрганмоқда
Тожикистон статистика агентлиги делегацияси Паркент туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида синов тариқасида ўтказилаётган рўйхатга олиш жараёнлари билан танишди.
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Тожикистон президенти администрацияси ҳузуридаги статистика агентлиги делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда
Sputnik мухбирига Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Усмон Абдурасулов маълум қилди.
9 нафар вакилдан иборат қўшни мамлакат делегацияси бир ҳафта мобайнида Ўзбекистонда бўлишди. Ташриф чоғида улар Тошкент вилояти Паркент туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида синов тариқасида ўтказилаётган рўйхатга олиш жараёнлари билан танишди.
“Бу ташрифнинг асосий мақсади уй хўжаликларида ўтказиладиган аҳоли даромадлари танланма кузатувлари бўйича Ўзбекистон тажрибасини ўрганишдан иборат. Шунингдек, иш жараёнида қўлланилаётган техника ва технологиялар, жумладан, аҳолини рўйхатга олишда планшетлар қўлланилаётгани биз учун янги тажриба бўлди”, - деди Тожикистон статистика агентлиги бўлим бошлиғи Ворис Муродов.
Делегация аъзоларига “Уй хўжаликлари танланма кузатувларини ўрганиш ва камбағаллик мониторингини модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида маълумотларни тўплаш дастурини янгилаш, статистик маълумотлардан кенг фойдаланиш ва ўзаро тажриба алмашиш бўйича маълумотлар берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон тажрибасини ўрганиш мақсадида, уй хўжаликлари танланма кузатувларида ҳам ҳудудга чиққан ҳолатда бевосита жараёнларда қатнашиб, аҳоли ва регистраторлар билан суҳбат қилишди.
Томонлар келгусида ҳамкорликда кўплаб лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олишди.