https://sputniknews.uz/20220829/rossiyada-ozbekistonning-ananaviy-matolari-korgazmasi-ochildi-27580270.html
Россияда Ўзбекистоннинг анъанавий матолари кўргазмаси очилди
Россияда Ўзбекистоннинг анъанавий матолари кўргазмаси очилди
Sputnik Ўзбекистон
Россияда Ўзбекистоннинг анъанавий матолари кўргазмаси намойиш этилмоқда
2022-08-29T15:37+0500
2022-08-29T15:37+0500
2023-04-05T18:39+0500
маданият
ўзбекистон
кўргазма
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/1d/27575771_0:296:1500:1140_1920x0_80_0_0_21f1c49aac5877f94cb3d34301c4f639.jpg
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Россия этнография музейида “Ўзбекистон ипак иплари: анъанавий кашталар ва матолар” кўргазмаси очилди. Бу ҳақида музей матбуот хизмати хабар берди.Кўргазма Ўзбекистоннинг анъанавий амалий санъат турларидан бири – декоратив каштачилик буюмлари ва матоларига бағишланган.Россия этнография музейида 19 аср охири ва 20 аср бошларига тегишли экспанатлар сақланмоқда. Ушбу музей ҳозирда ўзбек халқ амалий санъатининг ноёб асарларининг энг тўлиқ ва бой коллекциясига эга дунёдаги саноқли музейлардан бири ҳисобланади.Кўргазмада ҳар бир оилада турли тадбирлар, энг аввало, тўймаросимларига тайёрлаш одат тусига кирган турли хил нақшли маҳсулотлар намойиш этилмоқда.Булар тўшак учун ёпинғич ва чойшаб, девор бўшлиқлари учун пардалар, кўрпа-тўшаклар ва болалар бешиги учун чойшаблар, тўй сочиқлари, жойнамозва бошқалар.Шунингдек, кўргазма ташриф буюрувчиларни Бухоро, Самарқанд, Шаҳрисобз, Қарши, Нурота, Жиззах, Тошкент, Фарғона водийси шаҳарлари – Андижон, Наманган, Қўқон ҳунармандчилик марказларидаги каштачилик анъаналарининг ўзига хос хусусиятлари билан таништиради.Уларнинг ҳар бири махсус композицион ва безак техникаси, буюмларга ўзига хос декоратив кўриниш берадиган ранглар гаммаси билан ажралиб туради.Кўргазмага қўйилган матолар нафақат маҳаллий ипак тўқишнинг юксак маҳоратини, балки уларни “абрбанди” (икат) техникаси ёрдамида безашнинг ўзига хос хусусиятларини ҳам намойиш этади, бунинг натижасида нақшлар ўзига хос ноаниқ, булутли (“абр”) - булут) шаклда тус олади.Ўзбек амалий санъати асарлари экспозицияси 31 декабрга қадар намойиш этилади. Музейга сешанбадан якшанбагача эрталаб соат 10:00дан ташриф буюриш мумкин.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/1d/27575771_0:156:1500:1281_1920x0_80_0_0_0031c8bba2fdda73c160aa1fddf3ab23.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россияда ўзбекистоннинг анъанавий матолари кўргазмаси намойиш этилмоқда
россияда ўзбекистоннинг анъанавий матолари кўргазмаси намойиш этилмоқда
Россияда Ўзбекистоннинг анъанавий матолари кўргазмаси очилди
15:37 29.08.2022 (янгиланди: 18:39 05.04.2023) Санкт-Петербургда иш бошлаган кўргазмадан бир вақтлар ҳар бир оилада турли тадбирлар учун тайёрланган каштачилик маҳсулотлари ўрин олган.
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Россия этнография музейида “Ўзбекистон ипак иплари: анъанавий кашталар ва матолар” кўргазмаси очилди. Бу ҳақида музей матбуот хизмати хабар берди.
Кўргазма Ўзбекистоннинг анъанавий амалий санъат турларидан бири – декоратив каштачилик буюмлари ва матоларига бағишланган.
Россия этнография музейида 19 аср охири ва 20 аср бошларига тегишли экспанатлар сақланмоқда. Ушбу музей ҳозирда ўзбек халқ амалий санъатининг ноёб асарларининг энг тўлиқ ва бой коллекциясига эга дунёдаги саноқли музейлардан бири ҳисобланади.
Кўргазмада ҳар бир оилада турли тадбирлар, энг аввало, тўймаросимларига тайёрлаш одат тусига кирган турли хил нақшли маҳсулотлар намойиш этилмоқда.
Булар тўшак учун ёпинғич ва чойшаб, девор бўшлиқлари учун пардалар, кўрпа-тўшаклар ва болалар бешиги учун чойшаблар, тўй сочиқлари, жойнамозва бошқалар.
Шунингдек, кўргазма ташриф буюрувчиларни Бухоро, Самарқанд, Шаҳрисобз, Қарши, Нурота, Жиззах, Тошкент, Фарғона водийси шаҳарлари – Андижон, Наманган, Қўқон ҳунармандчилик марказларидаги каштачилик анъаналарининг ўзига хос хусусиятлари билан таништиради.
Уларнинг ҳар бири махсус композицион ва безак техникаси, буюмларга ўзига хос декоратив кўриниш берадиган ранглар гаммаси билан ажралиб туради.
Кўргазмага қўйилган матолар нафақат маҳаллий ипак тўқишнинг юксак маҳоратини, балки уларни “абрбанди” (икат) техникаси ёрдамида безашнинг ўзига хос хусусиятларини ҳам намойиш этади, бунинг натижасида нақшлар ўзига хос ноаниқ, булутли (“абр”) - булут) шаклда тус олади.
Ўзбек амалий санъати асарлари экспозицияси 31 декабрга қадар намойиш этилади. Музейга сешанбадан якшанбагача эрталаб соат 10:00дан ташриф буюриш мумкин.