https://sputniknews.uz/20220829/putin-migrantlar-uchun-moslashuv-markazlarini-ochish-goyasini-qollab-quvvatladi-27593341.html
Путин мигрантлар учун мослашув марказларини очиш ғоясини қўллаб-қувватлади
Путин мигрантлар учун мослашув марказларини очиш ғоясини қўллаб-қувватлади
Sputnik Ўзбекистон
Путин мигрантлар учун мослашув марказларини очиш ғоясини қўллаб-қувватлади
2022-08-29T18:55+0500
2022-08-29T18:55+0500
2023-04-05T18:39+0500
миграция
мигрантлар
владимир путин
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/1d/27591378_0:176:3019:1874_1920x0_80_0_0_6f424297483f80ea094d0fc19e682e58.jpg
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Путин Миллатлар ишлари бўйича агентлик раҳбарининг мигрантларнинг ҳудудий ва ижтимоий изоляциясига йўл қўймаслик учун мослашув марказларини яратиш ғоясини қўллаб-қувватлади.Бариновнинг сўзларига кўра, уни бир нечта ҳудудларда бошлаш режалаштирилган."Табиийки, кўп ҳолатларда бу мезбон жамоатчилик, фуқароларимизнинг салбий норозиллик реакцияга сабаб бўлади. Ва бу ерда, ўйлайманки, мигрантларнинг ижтимоий-маданий мослашуви бўйича ишларни кучайтириш жуда муҳим", - дейди агентлик раҳбари.Президент билан учрашувда муҳожирларнинг яккаланиб қолишининг олдини олиш бўйича янги чора-тадбирлар комплекси устида иш бошлангани, бунинг учун жамоат ва диний ташкилотларни жалб қилиш зарурлиги ҳақида гапирилди. Ўз навбатида, Владимир Путин ушбу жараённи муҳожирларнинг ватанидан бошлаш муҳимлигини таъкидлади. “Ҳамкасбларимиз бунга рози, улар қўшилишга тайёр. Ўзбекистонда ҳам, Тожикистонда ҳам, Қирғизистонда ҳам – марҳамат, ҳаммаси завқ билан буни қилишяпти. Биз у ерда фақат фаолроқ бўлишимиз керак. Улар одамлар бу ерга келганида мослашган бўлишини, яъни маданиятимиз, тилимиз, Россия қонунчилигини билиши кераклигини яхши тушунади”, – дейди президент.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/1d/27591378_143:0:2874:2048_1920x0_80_0_0_b056344df0627bbc0866392a8e3f4b67.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
путин мигрантлар учун мослашув марказларини очиш ғоясини қўллаб-қувватлади
путин мигрантлар учун мослашув марказларини очиш ғоясини қўллаб-қувватлади
Путин мигрантлар учун мослашув марказларини очиш ғоясини қўллаб-қувватлади
18:55 29.08.2022 (янгиланди: 18:39 05.04.2023) Путин мигрантлар учун мослашув марказларини очиш таклифини қўллаб-қувватлади.
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Путин Миллатлар ишлари бўйича агентлик раҳбарининг мигрантларнинг ҳудудий ва ижтимоий изоляциясига йўл қўймаслик учун мослашув марказларини яратиш ғоясини қўллаб-қувватлади.
Бариновнинг сўзларига кўра, уни бир нечта ҳудудларда бошлаш режалаштирилган.
"Иқтисодиётга чет эл ишчи кучи оқими керак, аммо, афсуски, бу жараёнлар баъзан муайян ҳудудларда этник-маданий ландшафтни ўзгартиради. Анклавларнинг шаклланиши хавфи мавжуд, этник жиноятлар кўпаймоқда, меҳнат бозорининг айрим соҳалари жуда жиддий босим остида”, - деб тушунтирди Баринов.
"Табиийки, кўп ҳолатларда бу мезбон жамоатчилик, фуқароларимизнинг салбий норозиллик реакцияга сабаб бўлади. Ва бу ерда, ўйлайманки, мигрантларнинг ижтимоий-маданий мослашуви бўйича ишларни кучайтириш жуда муҳим", - дейди агентлик раҳбари.
Президент билан учрашувда муҳожирларнинг яккаланиб қолишининг олдини олиш бўйича янги чора-тадбирлар комплекси устида иш бошлангани, бунинг учун жамоат ва диний ташкилотларни жалб қилиш зарурлиги ҳақида гапирилди.
Ўз навбатида, Владимир Путин ушбу жараённи муҳожирларнинг ватанидан бошлаш муҳимлигини таъкидлади.
“Ҳамкасбларимиз бунга рози, улар қўшилишга тайёр. Ўзбекистонда ҳам, Тожикистонда ҳам, Қирғизистонда ҳам – марҳамат, ҳаммаси завқ билан буни қилишяпти. Биз у ерда фақат фаолроқ бўлишимиз керак. Улар одамлар бу ерга келганида мослашган бўлишини, яъни маданиятимиз, тилимиз, Россия қонунчилигини билиши кераклигини яхши тушунади”, – дейди президент.