ОИВ ва ОИТСга гумонланганлар ғайриихтиёрий тарзда тиббий текширувдан ўтказилади

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишЭкспресс-тестирование на ВИЧ в Казани
Экспресс-тестирование на ВИЧ в Казани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2022
Oбуна бўлиш
Ички ишлар органлари ўтказадиган махсус тезкор ва профилактик тадбирларда аниқланган ва ОИВ/ОИТС билан касалланганликда гумон қилинаётганлар бюджет маблағлари ҳисобидан ғайриихтиёрий равишда тиббий текширувдан ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Ўзбекистонда 2023 йил 1 январдан бошлаб махсус тезкор ва профилактик тадбирларда аниқланган одам иммун танқислик вируси/ орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИВ/ОИТС) инфекцияси билан касалланганликда гумон қилинаётган шахсларни ғайриихтиёрий равишда тиббий текширувдан ўтказиш йўлга қўйилади. Бу Ички ишлар вазирлиги ишлаб чиққан ва муҳокамага қўйган тегишли қарор лойиҳасида кўзда тутилган.
Махсус-профилактик тадбирлар давомида аҳлоққа зид бўлган ҳуқуқбузарликлар (рағбатлантириш эвазига интим хизмат кўрсатувчилар, жинсий эркинликка ва аҳлоққа қарши, таносил ёки ОИВ/ОИТС инфекциясини тарқатиш билан боғлиқ жиноятлар)ни содир этилиши мумкин бўлган объектларда ишловчилар ва ташриф буюрувчи шахслар хавфли гуруҳ саналади.
Таъкидланишича, хавфли гуруҳга кирувчи ва улар билан алоқада бўлган шахснинг ОИВ/ОИТС инфекциясига текширувлари бундай касалликларни барвақт аниқлаш ҳамда бошқа шахсларга юқишини олдини олиш, аҳоли ўртасида ОИВ инфекцияси тарқалишини камайтириш, уларни барвақт аниқлаш ҳамда бошқа шахсларга юқишини олдини олиш мақсадларда ўтказилади.
ОИВ/ОИТС инфекцияси билан касалланганликда гумон қилинаётган шахсни ғайриихтиёрий равишда тиббий текширувдан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар тегишли молия йилида соғлиқни сақлаш учун давлат бюджетидан ушбу мақсадларга ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Соғликни сақлаш вазирлиги “Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун билан ажратиладиган маблағлар доирасида ОИВ/ОИТС инфекцияси билан касалланганликда гумон қилинаётган шахсларни бюджет маблағлари ҳисобидан ғайриихтиёрий равишда тиббий текширувдан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар учун маблағ ажратилишини кўзда тутади.
ОИВ инфекциясига қарши кураш чоралари кучайтирилди
Маълумотларга кўра, бугунги кунда республикада 45 минг нафар одамлар ОИВга чалинган. Уларнинг 55 фоизи эркаклар, 45 фоизи аёллар, 14 фоизини эса 18 ёшга тўлмаган болалар ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрдан фоҳишалик билан шуғулланганларга нисбатан жавобгарликни белгилаш билан бирга гепатит В ва С га скрининг текширувларидан ўтказиш тартиби жорий этилади. Текширув уларнинг ўз ҳисобидан амалга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0