Германияда Россия газига муқобил топилмагани тан олинди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишГазопровод высокого давления от Елабуги до Нижнекамска
Газопровод высокого давления от Елабуги до Нижнекамска - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2022
Oбуна бўлиш
Бавария бош вазири Германия олдида ҳали ҳам Россия газининг ўрнини босувчи газни топиш вазифаси турганини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Германия ҳалигача Россия газига муқобил топа олмади, хорижий ҳамкорлар билан олиб борилган музокаралар ёрдам бермади. Бу ҳақда Бавария бош вазири Маркус Зедер маълум қилди.
“Энергетика ресурсларига келсак, биз ҳозир Россияга аввалгидан кўра кўпроқ пул ўтказмоқдамиз. Шу билан бирга, муаммолар пайдо бўлиши хавфи сақланиб қолмоқда: нархлар осмонга кўтарилмоқда, унинг ўрнини босадиган нарса йўқ”, дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.
Бавария бош вазири Германиянинг ZDF телеканали эфирида Германия олдида ҳали ҳам Россия газининг ўрнини босувчи газни топиш вазифаси турганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Германия расмийларининг Қатар, Норвегия ва Канадага ташрифлари бу муаммони ҳал қилишга ёрдам бермаган.
Россиянинг Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус операцияси бошланиши билан Ғарб Москвага нисбатан санкциялар босимини кучайтирди. Кўпгина давлатлар Россия активларини музлатиш ҳақида эълон қилди, Россиядан энергиядан воз кечишга чақириқлар кучайди. Бу чоралар Европа ва Қўшма Штатлар учун муаммо бўлиб, озиқ-овқат ва ёқилғи нархининг ошишига олиб келди.
Янгиликлар лентаси
0