Фуқаролар 90 га яқин маданий бойликларни давлат музейларига топширишди

© Академия Художеств УзбекистанаМузей миниатюры Востока пополнился новой коллекцией
Музей миниатюры Востока пополнился новой коллекцией - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2022
Oбуна бўлиш
"Миллий меросга менинг ҳиссам!" акцияси доирасида фуқаролардан тарихий-маданий ашёлар қабул қилиб олинмоқда.
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Фуқаролар ўзларида бўлган маданий бойликларнинг 90 га яқинини давлат музейларига топширишди. Бу ҳақида Маданий мерос агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, фуқаролардан қабул қилиб олинган ашёлар "Миллий меросга менинг ҳиссам!" акцияси доирасида амалга оширилди.
“Ташаббус аҳоли томонидан илиқ кутиб олинди ва 1 августдан то шу кунгача олиб келинган ашёларга 25 та қабул қилиш далолатномалари расмийлаштирилди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, акция доирасида фуқароларда бўлган маданий бойликларни беғараз мақсадда топшириш ишлари Ўзбекистон замонавий санъат музейида ҳам ташкил этилди. Музейга 1 июлидан шу кунга қадар жами 63 та асар қабул қилиб олинган.
Маълумот учун, президентининг ПҚ-261 сонли қарорига кўра, 1 июлдан бошлаб аҳолидаги маданий бойликларни давлат музейлари томонидан қабул қилиб олишни рағбатлантириш ва оммалаштиришга қаратилган умумхалқ акциясини ўтказилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0