АрМИ-2022: Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлди

Oбуна бўлиш
Бу йилги Халқаро армия ўйинларида ҳам Ўзбекистон ҳарбийлари умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллашди.
13 -27 август кунлари бўлиб ўтган VIII Халқаро армия ўйинлари ўз ниҳоясига етди. Ўйинларда 37 мамлакатдан 275 та ҳарбийлар жамоаси иштирок этди.
Ўзбекистонлик ҳарбийлар ҳам мусобақаларда муносиб иштирок этиб, умумжамоа ҳисобида фахрли 2-ўринни эгаллашди.
Ўзбекистон жамоалари бу йилги ўйинларнинг 21 та йўналишида иштирок этишди ва еттита олтин, ўнта кумуш ва бешта бронза медалга сазовор бўлишди. Бундан ташқари, 22 та шахсий ва жамоавий рекорд ўрнатишга муваффақ бўлишди.
Россия АрМИ-2022 да биринчи ўринни эгаллади, кучли учликка Беларусь жамоаси якун ясади.
Қайд этиш жоизки, ўтган йили ҳам ўзбекистонлик ҳарбийлар 4 та олтин, 9 та кумуш ва 4 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллашган эди.
Янгиликлар лентаси
0