Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилиши бошланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев 29 августа заложил капсулу в фундамент городка Аль-Хорезми в городе Ургенче.
Президент Шавкат Мирзиёев 29 августа заложил капсулу в фундамент городка Аль-Хорезми в городе Ургенче. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2022
Oбуна бўлиш
Мазкур мажмуа Урганч халқаро аэропорти яқинида, 130 гектардан зиёд ҳудудда бунёд қилинади.
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилиши пойдеворига капсула қўйди.
Қайд этилишича, мазкур мажмуа Урганч халқаро аэропорти яқинида, 130 гектардан зиёд ҳудудда бунёд қилинади.
"Самолётдан тушган ҳар қандай одамнинг кўз ўнгида аввало мана шу гўзал маскан намоён бўлади. Шаҳарча марказида Хоразмий бобомизнинг муаззам ҳайкали ўрнатилади", дейилади хабарда.
Мажмуада Ал-Хоразмий номидаги янги университет барпо этилади. Унинг қошида истеъдодли болалар учун ихтисослашган мактаб қурилади.
Уларда ўқиган ёшлар шаҳарчада бунёд этиладиган илм-фан, инновация ва маданият марказларида фаолият кўрсатиб, буюк аждодларнинг анъаналарини давом эттиради.
Шунингдек, бу ерда технопарк ва офислар, тиббиёт, инновация ва маданият марказлари, хиёбонлар, мактаб ва боғчалар, спорт мажмуалари, автотураргоҳ, савдо ва маиший бинолар бўлади.
5 мингта хонадонли 104 та кўп қаватли уй-жой барпо этилади. Иншоотлар “ақлли технологиялар” асосида жиҳозланади.
Янгиликлар лентаси
0