https://sputniknews.uz/20220828/qozogiston-harbiy-mahsulotlar-eksportini-vaqtincha-toxtatmoqda-27542565.html
Қозоғистон ҳарбий маҳсулотлар экспортини вақтинча тўхтатмоқда
Қозоғистон ҳарбий маҳсулотлар экспортини вақтинча тўхтатмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон ҳукумати ҳарбий маҳсулотлар экспортини бир йилга тўхтаташга қарор қилди 28.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-28T11:50+0500
2022-08-28T11:50+0500
2022-08-28T11:50+0500
қозоғистон
қурол-яроғ
экспорт
тақиқ
дунёда
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/18/22345104_776:69:3384:1536_1920x0_80_0_0_6502d0362c1b091a89e42464da05dc25.jpg
ТОШКЕНТ, 28 авг - Sputnik. Қозоғистон ҳарбий маҳсулотларни хорижга етказиб беришни вақтинча тўхтатади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири матбуот хизмати хабар берди.Қайд этилишича, мазкур қарор бош вазир Алихан Смаилов раислигида ўтган мудофаа саноати масалалари бўйича комиссия йиғилишида қабул қилинган.Шунингдек, йиғилишда лицензияга эга бўлган юридик шахсларни аудиторлик текширувидан ўтказиш ҳамда “Рухсатномалар ва хабарномалар тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш режалари муҳокама қилинган.22 август куни Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказди, унинг аъзолари қурол ишлаб чиқариш ва сотиб олиш, шунингдек, ушбу соҳада экспорт назорати масалаларини кўриб чиқди. Учрашув якунлари бўйича давлат раҳбари қатор топшириқлар берди.Маълумот учун, ижтимоий тармоқларда Буюк Британия Украинага етказиб бериш учун Қозоғистон ҳарбий техникасини сотиб олгани ҳақида асоссиз хабарлар тарқалган эди. Қозоғистон Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги бу маълумотни рад этди.
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/18/22345104_1034:95:3083:1632_1920x0_80_0_0_54c5dd954b0cb19dcf560c5dc1a34321.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қозоғистон, қурол-яроғ, экспорт, тақиқ, дунёда
қозоғистон, қурол-яроғ, экспорт, тақиқ, дунёда
Қозоғистон ҳарбий маҳсулотлар экспортини вақтинча тўхтатмоқда
Қозоғистон ҳукумати ҳарбий маҳсулотлар экспортини бир йилга тўхтаташга қарор қилди
ТОШКЕНТ, 28 авг - Sputnik. Қозоғистон ҳарбий маҳсулотларни хорижга етказиб беришни вақтинча тўхтатади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири матбуот хизмати
хабар берди. Қайд этилишича, мазкур қарор бош вазир Алихан Смаилов раислигида ўтган мудофаа саноати масалалари бўйича комиссия йиғилишида қабул қилинган.
“Иштирокчилар Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлигининг қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҳарбий маҳсулотлар экспортини 2023 йил август ойи охиригача тўхтатиш тўғрисидаги таклифини кўриб чиқди. Бу таклиф комиссия аъзолари томонидан қўллаб-қувватланди”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, йиғилишда лицензияга эга бўлган юридик шахсларни аудиторлик текширувидан ўтказиш ҳамда “Рухсатномалар ва хабарномалар тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш режалари муҳокама қилинган.
22 август куни Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказди, унинг аъзолари қурол ишлаб чиқариш ва сотиб олиш, шунингдек, ушбу соҳада экспорт назорати масалаларини кўриб чиқди. Учрашув якунлари бўйича давлат раҳбари қатор топшириқлар берди.
Маълумот учун, ижтимоий тармоқларда Буюк Британия Украинага етказиб бериш учун Қозоғистон ҳарбий техникасини сотиб олгани ҳақида асоссиз хабарлар тарқалган эди. Қозоғистон Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги бу маълумотни рад этди.