Мирзиёев янгиланган Ўзбекистон миллий боғига ташриф буюрди – фото
10:42 28.08.2022 (янгиланди: 10:48 28.08.2022)
Oбуна бўлиш
Боғнинг 14 гектардан зиёд ҳудудида катта ишлар бажарилди. Маъмурий бино, ресторанлар қурилиб, кўприклар ва йўлаклар янгиланди.
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев янгиланган Ўзбекистон миллий боғига ташриф буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Боғ 1932 йилда ҳашар йўли билан қурилган, кўп йиллар аҳолининг энг севимли маскани бўлган. Кейинги вақтларда боғ ҳудудида қурилишлар бўлди - Адиблар хиёбони, Ёзувчилар уюшмаси биноси, Тошкент шаҳар тарихи музейи, “Magic сity” кўнгилочар маркази барпо этилди.
Президент бу боғнинг тарихий қиёфасини сақлаб қолиш, бу ерда миллий анъаналаримизга хос муҳит яратиш зарурлигини таъкидлаган эди.
Шу асосида 14 гектардан зиёд ҳудудда катта ишлар бажарилди. Маъмурий бино, ресторанлар қурилиб, кўприклар ва йўлаклар янгиланди. Жами майдони 40 минг квадрат метр бўлган кўл тикланди.
Сув сизиб чиқмаслиги ва лойқаланмаслиги учун кўл тубига махсус қопламалар ётқизилди. Қирғоқлар тартибга келтирилиб, чўмилиш ҳавзаси ташкил этилди. Мингдан зиёд дарахт, 200 мингга яқин бута кўчатлари экилди.
Шавкат Мирзиёев шу ерда нуронийлар, адабиёт ва санъат намояндалари билан ҳам суҳбатлашди. Уларни яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрами билан табриклаб, ушбу боғнинг аҳамияти ҳақида гапирди.
“Бугун шаҳарларимизда бўлаётган ўзгаришлар яхши. Лекин қадриятларимизни эъзозлаш, хотира ҳам керак. Илгари бу боғ Тошкентнинг энг машҳур жойи бўлган, ўзига хос рамзларидан бирига айланган. Одамлар бу ерга келиб сайр қилган, ижодкорлар табиатдан завқ, илҳом олган. Талабалар, ёшларнинг энг завқли дамлари шу ерда ўтарди. Бу тарихни ҳозирги кун билан ҳамоҳанг қилишимиз керак”, - деди давлат раҳбари.
Миллий боғда мазмунли дам олиш учун ҳамма шароитлар яратилган. Оила ёки дўстлар даврасида сайр қилиш, овқатланиш, шахмат-шашка ва теннис ўйнаш, велосипед ҳайдаш мумкин.
© Пресс-служба президента Узбекистана
1/15
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента Узбекистана
2/15
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента Узбекистана
3/15
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента Узбекистана
4/15
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента Узбекистана
5/15
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента Узбекистана
6/15
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента Узбекистана
7/15
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента Узбекистана
8/15
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба хокимията г. Ташкент
9/15
© Пресс-служба хокимията г. Ташкент
© Пресс-служба хокимията г. Ташкент
10/15
© Пресс-служба хокимията г. Ташкент
© Пресс-служба хокимията г. Ташкент
11/15
© Пресс-служба хокимията г. Ташкент
© Пресс-служба хокимията г. Ташкент
12/15
© Пресс-служба хокимията г. Ташкент
© Пресс-служба хокимията г. Ташкент
13/15
© Пресс-служба хокимията г. Ташкент
© Пресс-служба хокимията г. Ташкент
14/15
© Пресс-служба хокимията г. Ташкент
© Пресс-служба хокимията г. Ташкент
15/15
© Пресс-служба хокимията г. Ташкент