https://sputniknews.uz/20220828/diabetga-chalingan-bolalar-qanday-muolaja-qilinadi-27566748.html
Диабетга чалинган болалар қандай муолажа қилинади?
Диабетга чалинган болалар қандай муолажа қилинади?
Sputnik Ўзбекистон
Шифокор ҳозир замонавий тиббиётда қандли диабетнинг 1-тури маолажасида инсулин помпа терапияси яхши самара бераётганини маълум қилди. 28.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-28T21:48+0500
2022-08-28T21:48+0500
2022-08-28T21:48+0500
бу қизиқ
шифокорлар тавсияси
болалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/1b/21550978_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_97b51d61af21ff3c9906cc44580f6900.jpg
Болалар эндокринологи, тиббиёт фанлари номзоди Шаҳноза Азимова диабетга чалинган болалар қандай муолажа қилишини борасида маълумот берди.Мутахассиснинг сўзларига кўра, ҳозир замонавий тиббиётда қандли диабетнинг 1-тури маолажасида инсулин помпа терапияси яхши самара бермоқда.Бу даво тури юқори технологик жараён асосида организмга инсулин гармонининг бир меъёрда бериб турилиши ва қанд кўрсатгичлари назоратда бўлинишини таъминлайди.Диабетнинг 1-туридан бутунлай тузалиш имконсиз бўлса-да, лекин баъзи ҳолларда без фаолиятини меъёрда ушлаб туриб, парҳезга амал қилинса, касаллик беморни ортиқча безовта қилмайди.Доимий равишда сунъий инсулин қабул қилиш талаб этилади. Бу модда ошқозон-ичак трактида парчаланиб кетиши боис, у фақат инекция орқали овқатланиш вақтида киритилади.Лекин доимий назорат остида бўлган ва шифокор тавсияларига амал қилган ҳолда касаллик асоратларининг олдини олиш ёки бутунлай чеклаш мумкин.Касаллик узоқ давом этганда, барча аъзоларда ўзига хос ўзгаришлар юзага келади: юрак ва қон томирлари, кўз, буйрак, асаб тизимидаги ўзгаришлар, инфекцион асоратлар, жароҳатларнинг қийин битиши шулар сирасидандир.Бу асоратларга қарши ўзбошимчалик билан даво чоралари изламасдан, албатта, шифокор тавсияларига амал қилиш шарт, дея хулоса қилди шифокор.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/1b/21550978_556:198:2832:1905_1920x0_80_0_0_021408cac223bb3ff7e92525c5079934.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шифокорлар тавсияси, болалар
шифокорлар тавсияси, болалар
Диабетга чалинган болалар қандай муолажа қилинади?
Шифокор ҳозир замонавий тиббиётда қандли диабетнинг 1-тури маолажасида инсулин помпа терапияси яхши самара бераётганини маълум қилди.
Болалар эндокринологи, тиббиёт фанлари номзоди Шаҳноза Азимова диабетга чалинган болалар қандай муолажа қилишини борасида
маълумот берди.Мутахассиснинг сўзларига кўра, ҳозир замонавий тиббиётда қандли диабетнинг 1-тури маолажасида инсулин помпа терапияси яхши самара бермоқда.
Бу даво тури юқори технологик жараён асосида организмга инсулин гармонининг бир меъёрда бериб турилиши ва қанд кўрсатгичлари назоратда бўлинишини таъминлайди.
Диабетнинг 1-туридан бутунлай тузалиш имконсиз бўлса-да, лекин баъзи ҳолларда без фаолиятини меъёрда ушлаб туриб, парҳезга амал қилинса, касаллик беморни ортиқча безовта қилмайди.
Доимий равишда сунъий инсулин қабул қилиш талаб этилади. Бу модда ошқозон-ичак трактида парчаланиб кетиши боис, у фақат инекция орқали овқатланиш вақтида киритилади.
“Қатъий парҳезга амал қилиб, овқат рационидан енгил ҳазм бўлувчи углеводларни (шакар, ширинликлар ва мевали шарбатлар) бутунлай чиқариб ташлаш керак. Диабетнинг бир ҳамда иккинчи тури чидамли шаклларини бутунлай даволашнинг имкони йўқ”, - дейди Азимова.
Лекин доимий назорат остида бўлган ва шифокор тавсияларига амал қилган ҳолда касаллик асоратларининг олдини олиш ёки бутунлай чеклаш мумкин.
Касаллик узоқ давом этганда, барча аъзоларда ўзига хос ўзгаришлар юзага келади: юрак ва қон томирлари, кўз, буйрак, асаб тизимидаги ўзгаришлар, инфекцион асоратлар, жароҳатларнинг қийин битиши шулар сирасидандир.
Бу асоратларга қарши ўзбошимчалик билан даво чоралари изламасдан, албатта, шифокор тавсияларига амал қилиш шарт, дея хулоса қилди шифокор.