Москва вилоятида АрМИ-2022 ёпилиш маросими бўлиб ўтди - видео

Oбуна бўлиш
Москва вилоятидаги "Патриот" конгресс-кўргазма марказида "АрМИ—2022" Халқаро армия ўйинларининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда мусобақаларда қатнашган мамлакат жамоалар ва Мудофаа вазирликлари раҳбарияти вакиллари иштирок этишди.
АрМИ-2022 VIII Халқаро армия ўйинларида Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистонлик ҳарбийлар бу йилги халқаро армия ўйинларининг 21 та йўналишида иштирок этишди ва еттита олтин, ўнта кумуш ва бешта бронза медалга сазовор бўлишди. Бундан ташқари, 22 та шахсий ва жамоавий рекорд ўрнатилди.
Россия АрМИ-2022 да биринчи ўринни эгаллади, кучли учликка Беларусь жамоаси якун ясади.
VIII Халқаро армия ўйинлари 2022 йил 13 - 27 август кунлари бўлиб ўтди. Уларда 37 мамлакатдан 275 та ҳарбийлар жамоаси иштирок этди. Ўйинлар 12 та давлат, жумладан, Ўзбекистон ҳудудида бўлиб ўтди.
Янгиликлар лентаси
0