Россия тўрт вазиятда ядро қуролидан фойдаланиши мумкин – Медведев

© Sputnik / Екатерина ШтукинаЗаместитель председателя Совета безопасности РФ Дмитрий Медведев, архивное фото
Заместитель председателя Совета безопасности РФ Дмитрий Медведев, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2022
Oбуна бўлиш
Россия ядро қуролидан фақат жиддий таҳдид пайдо бўлганда фойдаланади. Қандай таҳдидлар жиддий деб ҳисобланиши Россия ҳарбий доктринадасида очиқ-ойдин кўрсатилган.
ТОШКЕН, 27 авг – Sputnik. Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Франциянинг LCI телеканалига берган интервьюсида Россия қандай вазиятда ядро қуролидан фойдаланиши мумкинлигини айтиб ўтди.
Журналистнинг Россия ҳарбий доктринаси хавф туғилганда тактик ядро қуролидан фойдаланишни назарда тутадими, деган саволига Медведев Россия ҳарбий доктринаси очиқ ҳужжат эканини ва унда "Ядровий ушлаб туришга бўйича давлат сиёсати асослари" аниқ кўрсатилганини айтб ўтди.
“У ерда, адашмасам, 19-бандда, ядровий қуролдан фойдаланиш мумкин бўлган тўртта вазият санаб ўтилган. Франция жамоатчилиги қизиқаётган бўлса мен уларни санаб ўтаман: ядровий ракеталарни учириш, ядро қуролидан фойдаланиш, ядро қуролини назорат қилувчи муҳим инфратузилма ёки давлатнинг мавжудлигига таҳдид соладиган бошқа ҳаракатлар. Ҳозирча бундай ҳаракатлар кузатилмаган”, - деди Хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари.
Унинг сўзларига кўра, Россия ҳеч қачон тактик ядро қуроли ёки уран қуроллардан фойдаланмаган, “Сўнгги 20-30 йил ичида улардан Югославия ва Ироқда анча фаол фойдаланган НАТО давлатларидан фарқли ўлароқ”. "Бунинг аянчли оқибатлари бор, бу жуда ачинарли. Шундай экан, аввало Ғарб давлатлари муайян вазиятларда нима қилганига назар ташлаш керак", - деди Медведев.
Унинг таъкидлашича, Россия - минг йиллик тарихга ва дунёда энг йирик ядро салоҳиятига эга бўлган давлат, шунингдек БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси. Ҳар қандай вазиятла Россия ўзини ҳимоя қила олади, деб ишонч билдирди Медведев.
Янгиликлар лентаси
0