https://sputniknews.uz/20220827/jizzaxda-yangi-axborot-kutubxona-markazi-ochildi-27536357.html
Жиззахда янги Ахборот-кутубхона маркази очилди
Жиззахда янги Ахборот-кутубхона маркази очилди
Sputnik Ўзбекистон
Янги марказда ўқув, электрон ўқув заллари ҳамда 24 ўринли "Book cafe" бор. 27.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-27T19:21+0500
2022-08-27T19:21+0500
2022-08-27T19:21+0500
маданият
жиззах
китоб
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/1b/27536496_0:24:1024:600_1920x0_80_0_0_12accdabae125889c2071446b7eb7e3e.jpg
ТОШКЕНТ, 27 авг - Sputnik. Жиззах шаҳрида Шароф Рашидов номидаги вилоят Ахборот-кутубхона маркази фойдаланишга топширилди. Ахборот-кутубхона маркази очилиш маросимида, Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев, АОКА директори ўринбосари Ғайрат Бозоров, Ўзбекистон миллий кутубхонасининг директор ўринбосари Собир Джампўлатов ҳамда вилоят кенг жамоатчилиги, фахрийлар иштирок этишди.Хабарда айтилишига кўра, олдин вилоят ахборот-кутубхона марказининг умумий китоб фонди 68,8 минг нусха, китобхонлар сони эса 3 598 нафар бўлган бўлса. 2022 йил июн ҳолатига келиб, умумий фонди 90 минг нусхага, фойдаланувчилар сони эса қарийб уч баравар кўпайган, лекин, кутубхонанинг эски биносида бор-йўғи 20 нафар китобхонни сиғдира оладиган 1 та ўқув зали мавжуд бўлган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/1b/27536496_97:0:928:623_1920x0_80_0_0_054c4bebb7ee4800af51a9e15a98ad5f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, жиззах, китоб
Жиззахда янги Ахборот-кутубхона маркази очилди
Янги марказда ўқув, электрон ўқув заллари ҳамда 24 ўринли "Book cafe" бор.
ТОШКЕНТ, 27 авг - Sputnik. Жиззах шаҳрида Шароф Рашидов номидаги вилоят Ахборот-кутубхона маркази фойдаланишга
топширилди. Янги марказда умумий ҳисобда 166 ўринлик 2 та ўқув ва 1 та электрон ўқув заллари китобхонлар хизматига тайёр, дейилган хабарда. Шу билан бирга, китобхонлар учун 24 ўринли “Book Cafe” ҳамда 2 мингга яқин янги бадиий адабиётлар билан таъминланган болалар бўлими ташкил этилди.
Ахборот-кутубхона маркази очилиш маросимида, Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев, АОКА директори ўринбосари Ғайрат Бозоров, Ўзбекистон миллий кутубхонасининг директор ўринбосари Собир Джампўлатов ҳамда вилоят кенг жамоатчилиги, фахрийлар иштирок этишди.
Хабарда айтилишига кўра, олдин вилоят ахборот-кутубхона марказининг умумий китоб фонди 68,8 минг нусха, китобхонлар сони эса 3 598 нафар бўлган бўлса. 2022 йил июн ҳолатига келиб, умумий фонди 90 минг нусхага, фойдаланувчилар сони эса қарийб уч баравар кўпайган, лекин, кутубхонанинг эски биносида бор-йўғи 20 нафар китобхонни сиғдира оладиган 1 та ўқув зали мавжуд бўлган.