Ҳар бир таълим маскани раҳбари таомнома учун масъул бўлади – ССВ

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишОрганизация питания в школах
Организация питания в школах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2022
Oбуна бўлиш
Таомнома тузишда йил мавсуми, ўқувчилар ёши, талаб қилинадиган кунлик таом қуввати, асосий озуқа моддаларининг зарурий миқдори ҳисобга олинади.
ТОШКЕНТ, 27 авг – Sputnik. Ҳар бир таълим маскани раҳбари ва ошхона бошлиғи муассаса ошхонасидаги таомнома учун масъул, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Ҳар куни овқатланиш залига таълим муссасаси раҳбари билан келишилган ва ошхона раҳбари томонидан тасдиқланган таомнинг номи, миқдори кўрсатилган таомнома илиб қўйилиши зарур.
Намунавий таомнома йил мавсумини, ўқувчилар ёши, талаб қилинадиган кунлик таом қуввати, асосий озуқа моддаларининг зарурий миқдорини ҳисобга олиб шакллантирилади.
Уни тузишда ўқувчиларнинг овқатланишидаги миллий ўзига хосликлари, таълим муассасасида бўлиш вақти, ёши ва жисмоний юкламаси эътиборга олинади.
Ундан ташқари, мактаб ўқувчиларининг овқатланишини ташкил этишда тасдиқланган нормаларга амал қилинади. Хусусан, хавфсизлик талабларига жавоб берадиган чинни, фаянс ва шиша идишлардан фойдаланиш.
Таомларни пишириш ва сақлашда фойдаланиладиган идишлар, шуингдек қошиқ, вилка, пичоқлар зангламайдиган пўлат ёки шунга ўхшаш материаллардан тайёрланган бўлиши керак. Алюминийдан тайёрланган ошхона жиҳозларидан фойдаланиш тақиқланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентнинг қарорига мувофиқ айрим вилоятлар таълим муассасалари бошланғич синф ўқувчилари учун икки маҳал (нонушта ва тушлик) иссиқ овқат ташкил этиш белгиланган. Куни узайтирилган гуруҳларда таҳсил олувчи болаларга қўшимча иккинчи тушлик уюштирилади.
Янгиликлар лентаси
0