"АВТОВАЗ"га ўзбекистонликлар ишга жалб қилинади

© Пресс-служба"GM-AвтоВАЗ" / Медиабанкка ўтиш"АвтоВАЗ" начал выпускать внедорожники Niva под маркой Lada
АвтоВАЗ начал выпускать внедорожники Niva под маркой Lada - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Россиянинг меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлиги давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 27 авг - Sputnik. "АВТОВАЗ" корхонасига 500 нафар малакали мутахассислар ишга жалб қилинади, деб хабар қилди Ташқи Меҳнат Миграцияси агентлиги.
Бу ҳақида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Самарадаги вакили ҳудуддаги "АВТОВАЗ" акциядорлик жамияти ва "Сласти" корхонаси раҳбарияти билан учрашувида маълум бўлди.
"АВТОВАЗ" корхонаси раҳбарияти билан енгил автомобиль қисмларини йиғиш линиясига 500 нафар малакали мутахассисларни жалб қилиш масаласи муҳокама қилинди.
Шунингдек, "Сласти" қандолатчилик корхонасига 20 нафар Ўзбекистон фуқаросини ишга жойлаштиришга келишиб олинди.
Учрашув якунида ушбу корхоналарга ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш учун тегишли ҳужжатлар тўплами тақдим этилди.
Янгиликлар лентаси
0