https://sputniknews.uz/20220824/zelenskiy-istefoga-chiqishga-tayyor-bolgan--wp--27437801.html
Зеленский истеъфога чиқишга тайёр бўлган – WP
Зеленский истеъфога чиқишга тайёр бўлган – WP
Sputnik Ўзбекистон
Зеленский истеъфога чиқишга тайёр бўлган – WP
2022-08-24T19:41+0500
2022-08-24T19:41+0500
2022-08-24T19:41+0500
дунёда
владимир зеленский
украина
европа
ақш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/08/26942699_0:0:1349:759_1920x0_80_0_0_f0cc508bdb9d883fa09c8e3cc5f80497.jpg
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг махсус операциясини тўхтатиш учун февраль ойида истеъфога чиқишга рози бўлган. Бу ҳақда “The Washington Post” ёзмоқда.Мақолада қайд этилишича, Зеленский АҚШ ва Европа расмийларидан ҳокимият узлуксизлигини сақлаб қолиш зарурлиги ҳақида ҳам мурожаатлар олган. Баъзи ҳолларда унга пойтахтни тарк этишга ёрдам бериш таклиф қилинган.Бундан ташқари, Зеленский ўзининг баъзи хорижий суҳбатдошлари можаронинг иложи борича тезроқ тугатилишини, унинг маъмурияти амалда Россияга таслим бўлишини хоҳлаётганидан гумон қилган.Россия 24 февралдан бери Украинада ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путиннинг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўз хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир. Иттифоқчи кучлар аллақачон Луганск Халқ Республикаси ва Донецкнинг муҳим қисмини, жумладан, Волноваха, Мариуполь ва Святогорскни тўлиқ озод қилган.
украина
европа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/08/26942699_109:0:1309:900_1920x0_80_0_0_89639d301687e54c606a82f5402c29b6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
зеленский истеъфога чиқишга тайёр бўлган – wp
зеленский истеъфога чиқишга тайёр бўлган – wp
Зеленский истеъфога чиқишга тайёр бўлган – WP
Зеленский АҚШ ва Европа расмийларидан ҳокимият узлуксизлигини сақлаб қолиш зарурлиги ҳақида ҳам мурожаатлар олган.
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг махсус операциясини тўхтатиш учун февраль ойида истеъфога чиқишга рози бўлган. Бу ҳақда “The Washington Post”
ёзмоқда. “Мен ҳокимиятни ушлаб қолишга ҳаракат қилмаяпман. Агар масала фақат менинг кетишимда бўлса ва бу қон тўкилишини тўхтатса, унда мен розиман. Мен ҳозирнинг ўзида кетаман. Мен сиёсатга бу мақсадда кирганим йўқ. Агар бу урушни тўхтатса, кет десангиз кетаман”, дея Зеленскийнинг сўзларидан иқтибос келтирилган.
Мақолада қайд этилишича, Зеленский АҚШ ва Европа расмийларидан ҳокимият узлуксизлигини сақлаб қолиш зарурлиги ҳақида ҳам мурожаатлар олган. Баъзи ҳолларда унга пойтахтни тарк этишга ёрдам бериш таклиф қилинган.
Бундан ташқари, Зеленский ўзининг баъзи хорижий суҳбатдошлари можаронинг иложи борича тезроқ тугатилишини, унинг маъмурияти амалда Россияга таслим бўлишини хоҳлаётганидан гумон қилган.
“Менга қўнғироқ қилганлар орасида биз қаршилик кўрсатишимизга ишонадиган ҳеч ким йўқ”, деган Зеленский журналистларга.
Россия 24 февралдан бери Украинада ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путиннинг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўз хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир. Иттифоқчи кучлар аллақачон Луганск Халқ Республикаси ва Донецкнинг муҳим қисмини, жумладан, Волноваха, Мариуполь ва Святогорскни тўлиқ озод қилган.