https://sputniknews.uz/20220824/toshkentda-yopilgan-21-sonli-mehribonlik-uyi-binosi-xtv-balansida-qoladi---milliy-gvardiya-27408150.html
Тошкентда ёпилган 21-сонли меҳрибонлик уйи биноси ХТВ балансида қолади - Миллий гвардия
Тошкентда ёпилган 21-сонли меҳрибонлик уйи биноси ХТВ балансида қолади - Миллий гвардия
Sputnik Ўзбекистон
Илгари ёпилган барча таълим-тарбия муассасалари Халқ таълими вазирлиги балансида қолади ва улардан фақат болалар манфаатларини кўзлаб фойдаланилади. 24.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-24T08:50+0500
2022-08-24T08:50+0500
2022-08-24T08:50+0500
жамият
болалар
меҳрибонлик уйи
тошкент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/18/27408285_0:35:680:418_1920x0_80_0_0_854a7f370a0b3631899ab7e8f8db29c8.jpg
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Тошкентдаги 21-сонли “Меҳрибонлик” уйи биноси ва ҳудуди Халқ таълими вазирлиги балансида қолади. Бу ҳақида Ўзбекистон Миллий гвардиясига қарашли Mehribonlik.uz сайтида маълум қилинди.Ижтимоий тармоқларда ёпилган “Меҳрибонлик” уйи ҳудудининг ободонлаштиришга берилиши ҳақида хабарлар тарқалди.Айтилишича, илгари ёпилган барча таълим-тарбия муассасалари Халқ таълими вазирлиги балансида қолади ва улардан фақат болалар манфаатларини кўзлаб фойдаланилади.Аввалроқ республикада 13 та “Меҳрибонлик” уйи, 4 та болалар шаҳарчаси ва 2 та “Меҳрибонлик” уйи ("Болалар уйи") ёпилган эди.Ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар илгари “Меҳрибонлик” уйларига қарашли бўлган 6 та объектда жойлашган:Маълумот учун, Гулистон шаҳрида унинг ўрнида имконияти чекланган болалар учун тиббий реабилитация маркази очилди. Фарғона шаҳрида – Болалар даволаш-реабилитация маркази иш бошлади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/18/27408285_38:0:642:453_1920x0_80_0_0_813a4826b26819e37faba624fafd65d1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, болалар, меҳрибонлик уйи, тошкент
жамият, болалар, меҳрибонлик уйи, тошкент
Тошкентда ёпилган 21-сонли меҳрибонлик уйи биноси ХТВ балансида қолади - Миллий гвардия
Илгари ёпилган барча таълим-тарбия муассасалари Халқ таълими вазирлиги балансида қолади ва улардан фақат болалар манфаатларини кўзлаб фойдаланилади.
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Тошкентдаги 21-сонли “Меҳрибонлик” уйи биноси ва ҳудуди Халқ таълими вазирлиги балансида қолади. Бу ҳақида Ўзбекистон Миллий гвардиясига қарашли Mehribonlik.uz сайтида маълум
қилинди. Ижтимоий тармоқларда ёпилган “Меҳрибонлик” уйи ҳудудининг ободонлаштиришга берилиши ҳақида хабарлар тарқалди.
Айтилишича, илгари ёпилган барча таълим-тарбия муассасалари Халқ таълими вазирлиги балансида қолади ва улардан фақат болалар манфаатларини кўзлаб фойдаланилади.
“21-сонли “Меҳрибонлик” уйи биноси ва ҳудуди Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги балансида қолади. Бу ерда болалар муассасаси ҳам бўлади. Унинг тури ва мақоми эндиликда Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади. Бу яқин кунларда маълум бўлади”, дейилади хабарда.
Аввалроқ республикада 13 та “Меҳрибонлик” уйи, 4 та болалар шаҳарчаси ва 2 та “Меҳрибонлик” уйи ("Болалар уйи") ёпилган эди.
Ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар илгари “Меҳрибонлик” уйларига қарашли бўлган 6 та объектда жойлашган:
Қўқон шаҳридаги собиқ 12-сонли “Меҳрибонлик” уйи биносида кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолият кўрсатмоқда.
Марғилон шаҳрида 1-сонли “Меҳрибонлик” уйи ўрнида эшитиш қобилияти паст ва кар болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати фойдаланишга топширилди.
Қолган 4 та “Меҳрибонлик” уйида, шунингдек, Aндижон вилоятидаги болалар шаҳарчасида қандай болалар муассасалари очилиши бўйича қарорлар қабул қилинмоқда.
4 та ёпиқ болалар шаҳарчасидан 2 тасида ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ҳам ташкил этилади. Навоий вилоятидаги болалар шаҳарчасида эса Президент мактабининг филиали очилади.
Маълумот учун, Гулистон шаҳрида унинг ўрнида имконияти чекланган болалар учун тиббий реабилитация маркази очилди. Фарғона шаҳрида – Болалар даволаш-реабилитация маркази иш бошлади.