https://sputniknews.uz/20220824/shht-mintaqada-tinchlikni-saqlashga-katta-hissa-qoshmoqda--qurbonov--27426045.html
ШҲТ минтақада тинчликни сақлашга катта ҳисса қўшмоқда – Қурбонов
ШҲТ минтақада тинчликни сақлашга катта ҳисса қўшмоқда – Қурбонов
Sputnik Ўзбекистон
Глобал хавфсизликка таҳдидларнинг кучайиши фонида ШҲТнинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда. 24.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-24T13:32+0500
2022-08-24T13:32+0500
2022-09-13T11:00+0500
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
тошкент
баҳодир қурбонов
шҳт-2022: самарқанд саммити
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/18/27423089_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_522d8b4f6896ca4a17e00b1458fb43db.jpg
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Бундан роппа-роса 20 йил муқаддам Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатларнинг раҳбарлари ШҲТ низомини имзолаб, хавфсизликни таъминлаш, янги чақириқ ва таҳдидларга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорлик учун мустаҳкам пойдевор яратди. Бу ҳақда ШҲТга аъзо давлатлар Мудофаа вазирларининг Тошкентдаги йиғилишида Ўзбекистон Мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.Унинг сўзларига кўра, ШҲТ минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни сақлашга катта ҳисса қўшмоқда.Бугун Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар Мудофаа вазирларининг йиғилиши бошланди. Форумда Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу, Қозоғистон Мудофаа вазири Руслан Жақсиликов, Қирғизистон Мудофаа вазири Бактибек Бекболотов, Ҳиндистон Мудофаа вазири Ражнатх Сингх, Покистон Мудофаа вазири Хаважа Муҳаммад Асиф, Тожикистон Мудофаа вазири Шерали Мирзо ҳам сўзга чиқади.Хитой Мудофаа вазири Вэй Фэнхэ онлайн форматда иштирок этмоқда.Учрашувнинг фахрий меҳмонлари орасида қуйидагилар ҳам бор:Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов, ШҲТ Бош котиби Чжан Мин, ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Руслан Мирзаев, Беларусь Мудофаа вазири Виктор Хренин.Музокараларда ШҲТда кузатувчи давлат сифатида Ўзбекистон, Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон ва Беларусь ҳарбий делегациялари иштирок этмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/18/27423089_73:0:1208:851_1920x0_80_0_0_aabd91f0adcd631e61fb571efc7c995f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт), тошкент, баҳодир қурбонов
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт), тошкент, баҳодир қурбонов
ШҲТ минтақада тинчликни сақлашга катта ҳисса қўшмоқда – Қурбонов
13:32 24.08.2022 (янгиланди: 11:00 13.09.2022) Глобал хавфсизликка таҳдидларнинг кучайиши фонида ШҲТнинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда.
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Бундан роппа-роса 20 йил муқаддам Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатларнинг раҳбарлари ШҲТ низомини имзолаб, хавфсизликни таъминлаш, янги чақириқ ва таҳдидларга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорлик учун мустаҳкам пойдевор яратди. Бу ҳақда ШҲТга аъзо давлатлар Мудофаа вазирларининг Тошкентдаги йиғилишида Ўзбекистон Мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов маълум қилди, деб хабар бермоқда
Sputnik мухбири. “Глобал хавфсизликка таҳдидларнинг кучайиши, давлатлараро қарама-қаршиликларнинг кескинлашуви ҳамда террористик ва экстремистик гуруҳларнинг намоён бўлишининг кучайиши фонида ШҲТнинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Унинг нуфузи ва талаби кучаймоқда”, деди Қурбонов.
Унинг сўзларига кўра, ШҲТ минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни сақлашга катта ҳисса қўшмоқда.
“Минтақавий барқарорлик кўп жиҳатдан ШҲТга аъзо давлатларнинг келишилган ҳаракатларига боғлиқ бўлади”, дея қўшимча қилди Ўзбекистон Мудофаа вазири.
Бугун Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар Мудофаа вазирларининг йиғилиши бошланди. Форумда Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу, Қозоғистон Мудофаа вазири Руслан Жақсиликов, Қирғизистон Мудофаа вазири Бактибек Бекболотов, Ҳиндистон Мудофаа вазири Ражнатх Сингх, Покистон Мудофаа вазири Хаважа Муҳаммад Асиф, Тожикистон Мудофаа вазири Шерали Мирзо ҳам сўзга чиқади.
Хитой Мудофаа вазири Вэй Фэнхэ онлайн форматда иштирок этмоқда.
Учрашувнинг фахрий меҳмонлари орасида қуйидагилар ҳам бор:
Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов, ШҲТ Бош котиби Чжан Мин, ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Руслан Мирзаев, Беларусь Мудофаа вазири Виктор Хренин.
Музокараларда ШҲТда кузатувчи давлат сифатида Ўзбекистон, Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон ва Беларусь ҳарбий делегациялари иштирок этмоқда.