Самарқандда Имом Бухорий ҳаётини кўрсатувчи электрон музей ташкил этилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаСамарқандда Имом Бухорий ҳаётини кўрсатувчи электрон музей ташкил этилади
Самарқандда Имом Бухорий ҳаётини кўрсатувчи электрон музей ташкил этилади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2022
Oбуна бўлиш
Имом Бухорий ҳаёти, илм йўли, ўша давр тарихи ахборот технологиялари орқали кўрсатилади
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Самарқандда Имом Бухорий ҳаётини кўрсатувчи электрон музей ташкил этилади. Президент Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилиш чоғида шундай таклифни билдирди.
Қайд этилишича, Имом Бухорий зиёратгоҳида мақбара, улкан масжид, миноралар, айвонлар барпо этилмоқда.
© Пресс-служба президента УзбекистанаСамарқандда Имом Бухорий ҳаётини кўрсатувчи электрон музей ташкил этилади
Самарқандда Имом Бухорий ҳаётини кўрсатувчи электрон музей ташкил этилади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2022
Самарқандда Имом Бухорий ҳаётини кўрсатувчи электрон музей ташкил этилади

"Бу лойиҳани кўп муҳокама қилдик, қайта-қайта келиб кўрдик. Энди қурилишда ҳам шошмаслик керак. Ҳам зиёрат, ҳам ибодат нуқтаи назаридан бу ерда ҳамма шароит бўлиши зарур", - дейди Шавкат Мирзиёев.

Президент ўз сўзида Мадина шаҳрида пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломнинг сийратлари ва ислом цивилизацияси музейига ташрифи ҳақида айтиб ўтди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаСамарқандда Имом Бухорий ҳаётини кўрсатувчи электрон музей ташкил этилади
Самарқандда Имом Бухорий ҳаётини кўрсатувчи электрон музей ташкил этилади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2022
Самарқандда Имом Бухорий ҳаётини кўрсатувчи электрон музей ташкил этилади

“Бу ерда ҳам шунга ўхшаш музей ташкил этсак, яхши бўлар эди. Унда Имом Бухорий бобомизнинг ҳаёти, илм йўли, ўша давр тарихи ахборот технологиялари орқали кўрсатилади. Булар ёшлар, чет эллик сайёҳларнинг яққол тасаввурида қолади. Музей халқимизга яна бир маънавий хазина бўлади”, - деди президент.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлигига бу борада лойиҳа тайёрлаш топширилди.
Шавкат Мирзиёев Ҳазрати Ҳизр мажмуасига бориб, Ислом Каримов мақбарасини ҳам зиёрат қилди.
Янгиликлар лентаси
0