https://sputniknews.uz/20220824/qoqon-jizzax-avtomobil-yoli-qachon-foydalanishga-topshiriladi-27410957.html
“Қўқон-Жиззах” автомобиль йўли қачон фойдаланишга топширилади
“Қўқон-Жиззах” автомобиль йўли қачон фойдаланишга топширилади
Sputnik Ўзбекистон
Автомобиль йўлига ўрнатиладиган мустаҳкам бетон плиталар Тошкентдан, махсус қувурлар эса Россиядан келтирилади. 24.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-24T11:42+0500
2022-08-24T11:42+0500
2022-08-24T11:42+0500
жамият
жиззах
автомобиль йўли
“қўқон – жиззах” автомобиль йўли
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/18/27410488_0:9:640:369_1920x0_80_0_0_1e94384ce8b3a536a554f5ee0bb0c82b.jpg
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. “Қўқон – Жиззах” автомобиль йўли реконструкция қилинмоқда. Бу ҳақида Жиззах вилояти ҳокимлиги хабар берди.Айни кунларда Ховос шаҳарчаси яқинидаги А 376 “Қўқон – Жиззах” автомобиль йўлининг 214.3 километр қисмидаги йўл ўтказгични мукаммал реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда.Йўл ўтказгичнинг узунлиги 200 метр, эни эса 14 метрни ташкил этади. Кўприк остига ўрнатиладиган асосий таянч устунлар 12 тадан иборат бўлади.Айтилишича, кўприк устига ўрнатиладиган 18 метрли 154 та мустаҳкам бетон плиталар Тошкентдан олиб келинади. 396 та қозиқ сифатида қоқиладиган, арматурали каркас билан бетонлаб, қотириладиган махсус қувурлар Россиядан келтирилади.Реконструкция ишлари шу йилнинг декабрь ойида тугатилиши режалаштирилган.Маълумот учун, реконструкция жараёнлари январь ойида бошланган ва унга жами 56 миллиард сўм маблағ ажратилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/18/27410488_70:0:571:376_1920x0_80_0_0_fc8d7ee55ca76d86d784f4cbd0fa0d7a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, жиззах, автомобиль йўли , “қўқон – жиззах” автомобиль йўли
жамият, жиззах, автомобиль йўли , “қўқон – жиззах” автомобиль йўли
“Қўқон-Жиззах” автомобиль йўли қачон фойдаланишга топширилади
Автомобиль йўлига ўрнатиладиган мустаҳкам бетон плиталар Тошкентдан, махсус қувурлар эса Россиядан келтирилади.
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. “Қўқон – Жиззах” автомобиль йўли реконструкция қилинмоқда. Бу ҳақида Жиззах вилояти ҳокимлиги хабар
берди. Айни кунларда Ховос шаҳарчаси яқинидаги А 376 “Қўқон – Жиззах” автомобиль йўлининг 214.3 километр қисмидаги йўл ўтказгични мукаммал реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Йўл ўтказгичнинг узунлиги 200 метр, эни эса 14 метрни ташкил этади. Кўприк остига ўрнатиладиган асосий таянч устунлар 12 тадан иборат бўлади.
Айтилишича, кўприк устига ўрнатиладиган 18 метрли 154 та мустаҳкам бетон плиталар Тошкентдан олиб келинади. 396 та қозиқ сифатида қоқиладиган, арматурали каркас билан бетонлаб, қотириладиган махсус қувурлар Россиядан келтирилади.
“Аввалгисига қараганда энига яна бир метр қўшилгани сабаб автомашиналар ўтадиган асосий қисмнинг икки томонида пиёдалар учун ҳам йўлаклар барпо этилиб, ўтиш учун қулай имконият яратилади”, дейилади хабарда.
Реконструкция ишлари шу йилнинг декабрь ойида тугатилиши режалаштирилган.
Маълумот учун, реконструкция жараёнлари январь ойида бошланган ва унга жами 56 миллиард сўм маблағ ажратилган.