https://sputniknews.uz/20220824/putin-va-pashinyan-togli-qorabog-atrofidagi-vaziyatni-muhokama-qildi-27434569.html
Путин ва Пашинян Тоғли Қорабоғ атрофидаги вазиятни муҳокама қилди
Путин ва Пашинян Тоғли Қорабоғ атрофидаги вазиятни муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Суҳбат Арманистон томонининг ташаббуси билан бўлиб ўтган. 24.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-24T17:59+0500
2022-08-24T17:59+0500
2022-08-24T17:59+0500
дунёда
владимир путин
никол пашинян
тоғли қорабоғ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/03/22520616_0:153:3101:1897_1920x0_80_0_0_8cbb840731c4f58e5b499e74ba3c2a06.jpg
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғ атрофидаги вазиятни муҳокама қилди, минтақада барқарорликни таъминлашда Россия тинчликпарвар кучларининг ролини қайд этишди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.Қайд этилишича, суҳбат Арманистон томонининг ташаббуси билан бўлиб ўтган.Қайд этилишича, бундан ташқари, Россия ва Арманистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришнинг айрим долзарб масалалари кўриб чиқилган.2020 йил сентябрь ойи охирида Тоғли Қорабоғда жанговар ҳаракатлар қайта бошланди, бу узоқ муддатли можаронинг давомига айланди ва тинч аҳолининг қурбон бўлишига олиб келди. Томонлар сулҳ тузишга бир неча бор уринган, бироқ 10 ноябрга ўтар кечаси эришилган уч томонлама келишув муваффақиятли бўлган. Москва воситачилигида Озарбайжон ва Арманистон ўт очишни тўлиқ тўхтатишга ҳамда асирлар ва ўлганларнинг жасадларини алмашишга келишиб олган.Бундан ташқари, Ереван Бокуга Келбажар ва Лочин вилоятларини, шунингдек, урушлар оралиғида тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси назорати остида бўлган Агдам вилоятининг бир қисмини топширган. Минтақада Россия тинчликпарвар кучлари жойлаштирилган.
тоғли қорабоғ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/03/22520616_184:0:2915:2048_1920x0_80_0_0_b1310dd8babd5d0db309a2fea4a7086f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, владимир путин, никол пашинян, тоғли қорабоғ
дунёда, владимир путин, никол пашинян, тоғли қорабоғ
Путин ва Пашинян Тоғли Қорабоғ атрофидаги вазиятни муҳокама қилди
Суҳбат Арманистон томонининг ташаббуси билан бўлиб ўтган.
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғ атрофидаги вазиятни муҳокама қилди, минтақада барқарорликни таъминлашда Россия тинчликпарвар кучларининг ролини қайд этишди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати
хабар берди. Қайд этилишича, суҳбат Арманистон томонининг ташаббуси билан бўлиб ўтган.
“Тоғли Қорабоғ атрофидаги вазият муҳокамаси давом этди. Россия, Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари ўртасида 2020 йил 9 ноябрь ва 2021 йил 11 январь, 26 ноябрдаги уч томонлама келишувларни изчил амалга ошириш муҳимлиги тасдиқланди. Шу билан бирга, Россия тинчликпарвар контингентининг минтақада барқарорликни таъминлашдаги ўрни таъкидланди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, бундан ташқари, Россия ва Арманистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришнинг айрим долзарб масалалари кўриб чиқилган.
2020 йил сентябрь ойи охирида Тоғли Қорабоғда жанговар ҳаракатлар қайта бошланди, бу узоқ муддатли можаронинг давомига айланди ва тинч аҳолининг қурбон бўлишига олиб келди. Томонлар сулҳ тузишга бир неча бор уринган, бироқ 10 ноябрга ўтар кечаси эришилган уч томонлама келишув муваффақиятли бўлган. Москва воситачилигида Озарбайжон ва Арманистон ўт очишни тўлиқ тўхтатишга ҳамда асирлар ва ўлганларнинг жасадларини алмашишга келишиб олган.
Бундан ташқари, Ереван Бокуга Келбажар ва Лочин вилоятларини, шунингдек, урушлар оралиғида тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси назорати остида бўлган Агдам вилоятининг бир қисмини топширган. Минтақада Россия тинчликпарвар кучлари жойлаштирилган.