Пенсия таъминотида МДҲ давлатлари билан ҳамкорлик кучайтирилади

© Фото: Пенсия жамғармасиПенсия жамғармаси ижро этувчи директорнинг биринчи ўринбосари Зоҳидхўжа Турсунов Қозоғистон "Фуқаролар учун Ҳукумат" жамияти маслаҳатчиси Батир Жунусов билан учрашув ўтказди.
Пенсия жамғармаси ижро этувчи директорнинг биринчи ўринбосари Зоҳидхўжа Турсунов Қозоғистон Фуқаролар учун Ҳукумат жамияти маслаҳатчиси Батир Жунусов билан учрашув ўтказди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2022
Oбуна бўлиш
Пенсия жамғармаси ижро этувчи директорнинг биринчи ўринбосари қатор давлат вакиллари билан музокаралар ўтказди.
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Ўзбекистон пенсия таъминоти соҳасида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлайди ва тизимли ишларни амалга оширади. Бу ҳақда Sputnik нашрига Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маълум қилди.
17-20 август кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида “Халқаро пенсия ва ижтимоий жамғармалар ассоциацияси – 30 йил” мавзусидаги халқаро анжуман бўлиб ўтди.
Унда МДҲ ва Болтиқбўйи давлатлари ҳамда бир қатор хорижий мамлакатларнинг ижтимоий ва пенсия жамғармалари, шунингдек, халқаро экспертлар иштирок этишди.
Иштирокчилар пенсия тизимидаги сўнгги янгиликлар ва ислоҳотларга тўхталишди ва мавжуд муаммолар ва истиқболдаги режаларни муҳокама қилишди.
Анжуман доирасида Ўзбекистон Пенсия жамғармаси ижро этувчи директорнинг биринчи ўринбосари Зоҳидхўжа Турсунов Қозоғистон томони билан пенсия таъминоти соҳасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан доимий равишда маълумотлар алмашиш бўйича чора-тадбирлар белгилашга келишиб олди.
Озарбайжон томони билан музокараларда пенсия таъминоти масаласи юзасидан мамлакат делегациясининг Тошкентга ташрифига оид келишув имзоланди.
Қолаверса, Арманистон ва Қирғизистон вакиллари билан ҳам музокаралар олиб борилган.
Учрашувларда пенсия таъминоти тизимида фуқароларнинг икки томонлама пенсия олмаслигини олдини олиш чоралари юзасидан фикр алмашилган. Бунда МДҲга аъзо мамлакатлар билан ўзаро ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олинган.
Янгиликлар лентаси
0