Энг қудратли НАТО қуролининг кучсиз томонлари қаерда?

© Sputnik / Виктор Антонюк / Медиабанкка ўтишОсвобожденный Лисичанск
Освобожденный Лисичанск - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2022
Oбуна бўлиш
РФ Мудофаа вазири Сергей Шойгу 21 август куни АҚШнинг Украинага етказаётган қуролларининг деярли барча намуналари россиялик мутахассисларда мавжудлигини айтди.
Россиянинг махсус ҳарбий операцияси американча “ўзига хослилик” хомхаёллари ҳамда Киевга етказилаётган ва аслида денацификация - демилитаризация жараёнларига асло таъсир ўтказа олмаётган ғарб қуролларининг қудратли эканлигини таъкидловчи ёлғонларнинг пучлигини яна бир бор исботлади.
РФ Мудофаа вазири Сергей Шойгу 21 август куни АҚШнинг Украинага етказаётган қуролларининг деярли барча намуналари россиялик мутахассисларда мавжудлигини айтди. Улар (РСЗО) HIMARS залп оловли реактив тизимлари, Stinger кўчма зенит ракета комплекслари, М777 гаубицалари ва Украина Қуролли Кучлари барча позициялари бўйлаб сочиб чиққан Javelin ва NLAW танкка қарши комплексларидир. Шунингдек, ўлжалар ичида НАТО зирҳли машиналари ва ўқли қуроллари ҳам бор.
Сергей Шойгунинг айтишича, АҚШ ва НАТО Украинага асосан “эски темир-терсаклар” етказиб беряпти, қуроллар орасида янгилари деярли йўқ. Россия мутахассислари самарали курашиш мақсадида Ғарбнинг ўлжага айланган қуролларини синчиклаб ўрганишмоқда. Уларда ҳеч қандай “технологик мўжизалар” йўқ.
Ғарб қуроллари паст ишончлилиги билан ажралиб туради (шу ерда Шойгу Javelin танкка қарши ракета комплекси ва М-777 шатакка олувчи гаубицаларини алоҳида таъкидлаб ўтди) ва жанговар хусусиятлари бўйича улар Россия муқобилларига қараганда анча кучсиз. Масалан, “Корнет” танкка қарши ракета комплекси Javelin (2500 м гача) га қараганда икки баробар катта узоқликда (кундузи 5500 м ва тунда 3500 м гача) нишонни аниқ зарбага олади.
Американинг Politico нашри хабар беришича, Вашингтон Украинага бераётган қуроллар ҳақида маълумотлар кўрсатмаган, ҳарбий ёрдам ҳақида маълумотларнинг бир қисми эса яширилган. Масалан, радиолокацион ракеталарга қарши AGM-88 HARM ва МиГ-29 қирувчилариннг бир комплекси етиб келганини Украина Ҳарбий-Ҳаво кучлари Пентагонда, қуроллардан Донбассда жанговар фойдаланганликнинг иккинчи кунида маълум қилишди.
Киев режимини ғарб қуроллари билан “кучайтириш” Россия мақсадлари ва шиддатини ўзгартира олмайди. АҚШ ва НАТОнинг технологик жиҳатдан устунлигини исботлай олмайди. Коллектив Ғарбнинг (Россия билан прокси-уруш) қурол билан таъминлашга чиранишлари шунчаки махсус ҳарбий операциянинг географик кўламларини кенгайтиради ҳолос.

Мўжиза содир бўлмади

Дастлаб Javelin FGM-148 танкка қарши ракета тизимлари Украина Қуролли Кучларининг ҳафсаласини пир қилди. 2022 йил бошига келиб Киев режими ушбу “зўр” комплекслардан юзталаб қабул қилиб олган эди, 24 февралдан сўнг - яна етти мингта қабул қилиб олди. Ҳатто Raytheon ишлаб чиқарувчи фирмаси ўтказган тест синовларининг натижаларига кўра, FGM-148 11та пускдан учтасигина нишонга етиб бора олган.
Украинада ҳарбий мақсадларда фойдаланиш статистикаси янада ҳайратлантиради. Россия танклари билан жангда Америка ракеталарининг тандем жанговар қисмлари динамик ҳимоя блокларига зарар етказган, баъзи деталларни шикастлаган, бироқ зирҳ зарбаларга чидаб берган. Экипаж ва машина, қоидага кўра, жанговар салоҳиятни сақлаб қолган. Фойдаланиш шароитлари қанча қийин бўлган бўлса, (шаҳар қурилишлари, тутун) Javelin ларнинг самарадорлиги шунча паст.
Учиришдан олдин ўнлаб тайёргарлик (мажбурий) манипуляциялар, батареялар ва электрониканинг ишончсизлиги Украина операторларинининг хафсаласини яна пир қилди. Бундан ташқари, етказиб берилган “Жавелин” ларнинг аксар қисми ўлжаларга айланган ва Россия қўшинлари зарбалари билан омборларда- чуқур оператив фронт ортида йўқ қилинган.
FGM-148 кўпгина комплекслари Европа, Осиё ва Африканинг “кора бозор”ларига чиқиб кетган (битта танкка қарши тизимнинг олтита ракета билан нархи - 600 минг доллар). Javelin ларнинг юлдузли онлари 2003 йилларда, Америкалик қўшинлар уларни технологик жиҳатдан анча эскирган Т-55 Эрон танкларига қарши фойдаланганида бўлган.
Август ойи бошида яна бир Америка мўжизаси ўчди. Украина Қуролли Кучлари РСЗО HIMARS ларнинг (олтита пуск ўрнатмаларини) ярмини ва уларнинг 200 тача ракеталарини йўқотди.
Шатакка оладиган М-777 гаубицалари Россия қўшинларининг оловли ҳужумларига янада кучсиз бўлиб чиқди. Снарядларнинг яқин парчалари ҳам М777ни сафдан чиқара олади, майдонда эса таъмирлаш ишларини олиб бориш имконсиз. Август бошида Украина Қуролли Кучлари АҚШ берган М777 гаубицаларининг 107 тасидан 33 тасини йўқотди. Ўтган суткада россиялик артиллериячилар Днепропетровскда яна иккита М777 гаубицаларини йўқ қилди.
Германиянинг 155 мм- САУ Panzerhaubitze-2000 қуроли Ғарбда энг юқори технологияли ва самарали артиллерия тизимларидан ҳисобланади. Ёш фасли бошида Украина Қуролли Кучлари тахминан 20 та шундай ўрнатмалар (узоқлиги 30-40 км)га эга бўлган эди. НАТО мифологияларига қарамасдан, САУ PzH-2000 Донбассдаги ҳарбий ҳаракатлар жараёнини ўзгартира олмади. Киевнинг аввалроқ Россия армиясини 20 кун ичида вайрон қилиши ҳақидаги ваъдалари ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.
Ўқларнинг технологик чекланган миқдори (суткада 100 та), тизимларнинг ҳарорат ўзгаришига чидамсизлиги (немис қуроли украин қишига дош бера олмайди), катта оғирлик (55 тоннадан оғир) ва жойларга кўра ниқобланиш миқдорлари УҚК ни PzH-2000дан отишмада фойдаланиш эмас, балки Россия артиллериясининг зарбаларидан ҳимоя қилишга мажбурлайди (ҳар куни тахминан 60 минг снаряд).
Россиянинг муқобили бўлмиш “Коалиция- СВ” ўзиюрар артиллерия ўрнатмалари автоматизация миқдори, мустаҳкамлик, аниқлиқ ва узоқлиги (80 км гача) билан немис Panzerhaubitze-2000 ларини ортда қолдиради.
Туркиянинг разведка-зарба берувчи Bayraktar TB2 учувчисиз учиш аппаратлари 24 февралдан сўнг Украина ҳарбий театр майдонларида фақат Россиянинг “Тор-М2” зенит комплекслари нишонига айланди. “Байроқдорлар” радарлар экранларида яққол кўринади, радиолокацион станциялар нурланишларига реакция билдирмайди, биринчи ва сўнгги парвозларини амалга оширишди.
Ярим йилда минглаб “байроқдорлар” уриб тушурилди, Украина Қуролли Кучлари сафида эса 1796 та учувчисиз аппаратлар, хусусан, тирик кучлар ва енгил зирҳли техникаларга (40 км узоқлиқда туриб) зарба беришга мўлжалланган тебранувчи (30 дақиқагача) Switchblade 300 камикадзе-дронлари бор холос. Аввалроқ енгил (ва фойдасиз) Switchblade 300 лардан Афғонистондан толиб*ларга қарши фойдаланишган. У ерда бу қуроллар ҳеч нимани ўзгартира олмаган. Украинада ҳам минглаб Switchblade лар ҳеч қандай таъсир кўрсата олгани йўқ. Киевга ваъда қилинган “танкка қарши” Switchblade 600 камикадзе-дронлари ҳам ҳамон АҚШнинг ўз Қуролли Кучлари сафига киритилмаган, балки синовдан ўтмоқда.
Франциянинг Le Figaro газетаси мухбири Краматорсда бўлганида таъкидлаганидек, Донбассда АҚШ ёки Европанинг Киевга етказиб берган САУ Caesar, М-777 гаубицалари ёки HIMARS реактив ўрнатмалари шунчаки ваъда бўлиб қолмоқда холос. Ғарбда яхши англашмоқда: Киев режимининг ҳалокати муқаррар, Украина Қуролли Кучлари имконсиз, ҳужум қилишга имкон йўқ. АҚШ ва НАТО бор кучи билан “Украин лойиҳасини сақлаб қолиш” га чиранмоқда. Бироқ, Россия билан жанг майдонларида мўжизалар бўлмайди.
* - террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида бўлган “Толибон” ҳаракати аъзолари
Янгиликлар лентаси
0